Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Абу Ёсир Шомийнинг ижтимоий таъминотда иштирок этишга оид саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мусулмон ижтимоий таъминотда иштирок этиши жоизми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Давлат тарафидан давлат сектори ёки хусусий секторда ишлайдиган ишчиларга иштирок этиш мажбурияти юкланган ижтимоий таъминотда иштирок этиш ишчи ва мулозимга жоиз, чунки у бунинг ҳаққини давлат ёки хусусий сектор билан биргаликда тўлайди: яъни бир қисмини у тўлайди, қолган қисмини иш эгаси қўяди ва давлат ёки иш эгаси унинг даволанишини таъминлайди. Бу жоиз. Чунки бу – ишчи маошининг бир қисми эвазига бўляпти, гарчи иш эгаси қолган қисмини қўшган бўлса ҳам, ишчининг маошидан олингани учун буларнинг ҳаммаси жоиз.
Аммо сиз фақат ижтимоий таъминот учун ташкил этилган муассасаларни назарда тутган бўлсангиз, булар махсус муассасалар бўлиб, улар одамларга: ким ушбу ижтимоий таъминотда иштирок этишни истаса, ҳар ойда фалонча маблағ берсин, агар у касал бўлиб қолса, биз уни даволаймиз, деб эълон қилишади… Бу турдаги ижтимоий таъминот жоиз эмас. Чунки бу битимда номаълумлик мавжуд. Чунки касалликнинг қачон келиши номаълум, у қаттиқ касал бўладими ё енгилми, …ми, …ми? Шунинг учун бу битим ботил бўлиб, мумкин эмас.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта