Онгли сиёсий доира қўзғолоннинг хавфсизлик клапанидир

345
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Онгли сиёсий доира қўзғолоннинг хавфсизлик клапанидир

Устоз Абду Дали қаламига мансуб

Сиёсий доиранинг бўлиши ҳар қандай халқ ҳаракати учун зарур. У қўзғолон ҳаракати учун хавфсизлик клапани, шунингдек, бутун халқ базасининг қаршилигига учраган режимга босим қилувчи қуроллардан биридир.

Аниқки, Шомда шундай доира бўлмади. Чунки Баас партияси ҳокимият тепасига келганда аввало ишни ўзининг рақиблари сифатида сиёсатчиларни йўқ қилишдан бошлаган… Буни сиёсатчиларни «Миллий Озодлик фронти» номи остида қувғин қилиш ва фаолиятларини чеклаш орқали амалга оширган. Бу бир партиялик бошқарув остидаги давлатда сиёсий доирани йўқ қилиш сари ташланган биринчи қадам бўлди.

Ҳақиқатдан, «Миллий Озодлик фронти» ҳаракати қўзғолон асносида пайдо бўлди. Зеро, Шом қўзғолони олдиндан мувофиқлаштирилмаган халқ координациялари орқали амалга оширилди. Сиёсий доира эса, юқорида айтилган сабабларга кўра майдонда йўқ эди, чунки ҳақ билан ботил ўртасини қориштириш жараёни ўнлаб йил давом этган эди.

Қўзғолоннинг аввалги йилларида кўплаб жамоалар, блоклар ва партиялар қўзғолонга етакчилик қилиш мақсадида сиёсий доирага айланишга ҳаракат қилишди. Аммо ҳаракат қилувчилардан кўпчилигининг хусусияти ташқи кучларга боғланганлиги бўлди. Бу хусусият қўзғолон босқичлари давомида юз берган ишларда ўз исботини топди. Оқибатда, ушбу сиёсий блоклар сафида фаолият қилаётган кўплаб инсонлар блокларда тобелик сифати мавжудлигини ҳис қилишгач, фаолият қилишни тўхтатишди ва уларга аъзо бўлганлар кўлами озайди.

Сиёсий доирага нисбатан одамлар реакцияси даврга қараб турлича бўлди. Қўзғолоннинг бошланиш даврида сиёсий доира атрофида жипслашганлар жуда кўп бўлди ва бу табиий албатта. Чунки инсонлар сиёсий вакилларга жуда чанқоқдирлар. Айниқса, Шом ери худди ёмғир ёғишига муҳтож бўлиб турган қурғоқ тупроққа ўхшайди. Аммо қўзғолон даврининг ўрталарига келиб, хусусан, одамлар сиёсий доиранинг тобелигини сезиб, кун тартиби нимадан иборатлигини англаб етганларидан кейин унинг атрофида жипслашганлар камайиб кетди.

Ҳа, чиндан ҳам сиёсий блоклар ва уларнинг доиралари обрўси чилпарчин бўлди. Нега?! Бунинг боиси шундаки, бу доиралар одамларнинг қорнидан-ақидасидан туғилмади ва ўзида ақидани ифода этмади. Чунки улар бирор кун ҳам ташқи кучларга алоқадорликдан ва уларга қарамлик қилишдан холи бўлмадилар. Яна бунинг боиси, сиёсий доиралар қўлида ҳеч қандай ечим йўқ эди, балки, одамларга чет эл элчихоналари рози бўлган ва хорижда тайёрланган ечимларни беришди. Бу ечимлар эса, золим режим ҳукмронлигини сақлаб қолишдан бошқа нарсага қаратилмаганди.

Сиёсий блоклар ва уларнинг режалари одамлар наздида чилпарчин бўлди дегани, одамлар қўзғолонни ва унинг талабларини тамсил этувчиларни излашни ёмон кўриб қолди, дегани эмас. Бироқ, бирон бир блокка қўзғолонни тамсил этиш ваколатини бериш эҳтиёт бўлинадиган ишга айланди.

Шунинг учун, мабдага асосланган лойиҳаси бор сиёсий ҳизбга ва онгли сиёсий доирага қўшилмоқ бугунги кунда ҳар қачонгидан кўпроқ вожиб бўлиб қолди. Чунки омонлик қирғоғига фақат шу ҳизб ва доира элта олади.

Ҳаракатнинг ғоя сари тўғри чизиқ бўйлаб давом этишининг ягона кафили сиёсий ҳизбдир ҳамда унинг атрофидаги доира ва у шакллантирган онгли афкори оммадир. Мана шундай сиёсий ҳизбгина нима қилиш кераклигини билади, тўқилаётган фитналарни кўради, ғояга қандай етиб боришни, қандай режа ва лойиҳа тузиш лозимлигини англайди.

Мана шундай сиёсий доира атрофига бирлашмоққа бугунги кунда Шом қўзғолони жуда-жуда муҳтож бўлиб турибди. Фақат шу орқалигина қўзғолон бошланишига сабаб бўлган мақсад рўёбга чиқиб, қўзғолон шиорлари амалга ошади, душманларнинг унга қарши тил бириктирувлари барбод бўлиб, қўзғолонга қарши қўйишаётган тузоқлари фош бўлади.

Бугун қўзғолонга жуда керак бўлган ягона нарса, қўзғолоннинг барча тафсилоти ва воқеа-ҳодисаларига нисбатан Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариати аҳкомларига мувофиқ муносабатда бўладиган фикрли онгли сиёсий доирадир. Қўзғолонимиз шу доирага эргашсагина Аллоҳ Таоло бизга бу қонхўр режимдан халос бўлиш, Ўзининг ризосига ноил бўлиш неъматини ато этади ва бу Аллоҳга асло мушкул эмас.

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here