Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

593
0

images (1)

 

12 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Сенат мажлисида 16 та масала, шу жумладан, 9 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлиб, бу масалалардан бири “конституция куни” муносабати билан “Амнистия тўғрисида”ги қарордир. Сенаторлар Каримов томонидан маъқулланган амнистия хужжатини бир овоздан маъқуллаб, қабул қилдилар.

Ўтган йиллардан фарқсиз равишда бу йилги амнистия ҳам фақатгина ўғри, порахўр ва каззоб-муттахамлар учунгина татбиқ қилиниб, Ўзбекистон конституциясига “хавф солиши” мумкин бўлган “ашаддий жиноятчи”ларга нисбатан қўлланилмайди. Бу “ашаддий” жиноятчилар жумласига, барча инсонларнинг Роббиси Аллоҳ ва инсонлар Аллоҳ томонидан нозил қилинган қонунлар асосида яшашлари керак деб билиб, бошқаларни ҳам шунга даъват қилган диний қарашдаги ва тоғут Каримовга мухолиф фикр билдириб “кечирилмас” жиноят содир этган дунёвий қарашдаги маҳбуслардир.

Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилгани учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва золим қамоқхоналарини бир нечтасида жазо муддатини ўтаган, бунинг натижасида сил касаллигини юқтириб, саломатлиги жазо муддатини ўташликка монъелик қилгач, қамоқдан (актировка акти билан) бўшатилган собиқ маҳкум биродармиз қамоқхоналарда амнистияга тушадиган маҳкумлар ҳақида айтиб берган эди.

Бу биродаримиз қамоқ муддатини ўтаган қамоқхоналардан бирида муассасани хўжалик ишлари бўйича мудири бўлган маҳбуснинг лақаби “эмират” бўлган экан. Бу маҳбус текширув назоратига чиқмас, маҳбуслар учун мўлжалланган  умумий ошхонада овқатланмас, барча маҳбуслар ва айниқса 159- модда (конституцион тузумга тажовуз қилиш) билан қамалган маҳбуслар имкон қадар кўзига кўринмасликка ҳаракат қиладиган муассаса бошлиғи ва тартибот ишлари бошлиғи билан ўз дўстлари билан суҳбатлашгандек суҳбатлашар ҳамда ҳар ойда бир марта учрашувга чиқиб келар экан. Биродаримиз уни нима учун “эмират” деб чақиришларига хайрон бўлиб, ўзидан анча аввал бу қамоқхонага келтирилган бошқа биродарларимиздан у ҳақида сўраб билган. Маълум бўлишича, бу “эмират” Бирлашган араб амирликларига хотин-қизларни алдов йўли билан олиб бориб, сотиб юборган ва ўзи ҳам “қўшмачилик” билан шуғулланар, шу сабабли қамалган экан. Навбатдаги амнистияларнинг бирида у ҳам бошқа “ижтимоий хавфи катта бўлмаган” жиноят содир этганлар қатори озодликка чиқариб юборилган экан.

Яна бошқа ёши 60дан ўтган бир маҳбус бўлиб, бошқа маҳбуслар уни ёқтирмас ва алоқа қилмас эканлар. Биродаримиз уни ҳам қамалиш тарихини суриштириб билганида, хайратдан ёқа ушлаб қолган экан, чунки бу маҳбус ўзининг 16 ёшли набирасининг номусига тажовуз қилиб қамалган экан. Бу маҳбус ҳам ёши олтимишдан ўтганлиги сабабли амнистияга тушиб, озодликка чиқариб юборилган. Бундан ташқари одам ўлдириш, босқичилик, ўғрилик, товламачилик, гиёҳванд моддалар сотиш ва номусга тажовуз қилиш билан қамалган бошқа маҳбусларга нисбатан ҳам амнистия қўлланиб, жазо муддатлари учдан бирига ёки тўртдан бирига қисқартирилар эди.

Чунки улар “ижтимоий хавфи катта бўлмаган” жиноятларни содир этганлар бўлиб, жамиятга хавф соладиган жиноятлар деганда, Каримов ўз ҳокимияти хавфсизлигини назарда тутади. Чунки Ўзбекистон мусулмонларининг кўзи очилиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини таниб қолсалар, бу жаллод халқ устидан ўзи хоҳлагандек ҳукмронлик қила олмас, халқ ризқини талон-тарож қилиб, ўзи билганча ишлата олмас ва 20 миллиард долларга яқин бойликни тўплай олмай қолар эди. Шунинг учун ҳам у диний ва сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришдан ўлгудек қўрқади.

Ҳолбуки, ундан ёши улуғ бўлган ҳизбий биродаримиз ва ёши 70дан ошган Қўқондаги мадраса муттавалисини амнистия эълон қилинишидан олдин “қамоқхона ички тартиб қоидасини бузган”лик айби билан жазо камераси (изолятор)га ёпиб, жазо муддатини узайтиришга тайёрлашаётган эди, деган эди биродаримиз.

159-модда билан қамалган маҳбуслар эълон қилинган амнистияга тушиши учун баттол Каримов номига кечирим сўраб авфнома ёзишга, намоз ўқишни ва рўза тутишни тарк қилишга ва озодликка чиққач, миллий хавфсизлик ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақида тилхат ёзиб беришга ва  тузалиш йўлига “қатъий ўтишга” ғойриинсоний қийноқлар орқали мажбур қилинадилар.

Каримов ўз яҳудий табиатига хос бўлган қўрқув сабабли, нафақат эркакларни хатто аёлларни ҳам озодликка чиқаришдан қўрқади. 1999 йил 16 феврал портлашларини уюштириб, Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли уришни бошлаганда бу субутсиз баландпарвоз сўзлар орқали “биз бу йўлда аёллар ва болаларга қарши курашмаймиз” деган бўлсада, аёлларни ҳам қувғин олди, таъқиб қилди ва қамоққа ташлади. Бу ожиза аёлларни қамоқ муддатлари тугашига яқин, номардларча янги муддатларни қўшиб берди. Жумладан; Ғойипова Умидага 6 йил жазо муддатини ўтаб бўлгач, янги 3 йил қўшимча жазо, Лақаева Адолат Ҳафизовнага 7 йил жазо муддатини ўтаб бўлгач, 3 йил қўшимча жазо тайинланди.

 Қонхўр Каримов ва унинг жаллодлари мана шундай тубан ва жирканч ишлар орқали ҳам биродарларимизни ўз эътиқодларидан қайтара олишмагач, уларни жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтишди. Ўтаётган 2013 йил мобайнида золим қамоқхонасидан ҳар ойда икки-учтадан биродарларимизнинг муборак жасадлари уйларига олиб келинди.

 Ислом ва мусулмонларга нисбатан эътиқодий душман бўлган яҳудий Каримов мана шундай зулмлар орқали Ўзбекистон мусулмонларини Ислом динига бўлган муҳаббатларини йўқ қилишга, Исломни тузум сифатида ҳаётга қайтишига тўсқинлик қилмоқчи бўляпти. Бу орқали эса ўзи учун дўзахнинг энг тубидан жой хозирламоқда.

Аллоҳ Таоло айтади:

“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”.   (Саф сураси 8-оят).

1 COMMENT

  1. assalomu alaykum birodarlar sizlardan alloh rozi bo’lsin qamoqhonadagi birodarlarimizga alloh sabr bersin va ularga rosululloh bilan yelkama yelka turish nasib qilsin zolim karimovga esa alloh taoloning alamliy azobi bo’lsin amin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here