Савол: Ассаламу алайкум, менинг саволим қуйидагича:
Агар турмуш қурган жория зино қилиб қўйса унинг жазо чораси тошбўрон қилишми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…
Турмуш қурган жориянинг ҳукмига келсак, унинг ҳукми эллик даррадир. Бунинг далили Аллоҳ Таолонинг
«Энди эрга теккач, агар бузуқлик қилсалар, уларга озод аёлларга бериладиган азобнинг ярми берилади. Бу (яъни чўриларга уйланиш рухсати) орангиздаги бузилиб кетишдан қўрққан кишилар учундир. Сабр қилиб (уйланмай туришларингиз) ўзингиз учун яхшироқдир. Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибондир» [Нисо 25]
деган сўзидир.
«Озод аёлларга бериладиганнинг ярми»нинг маъноси, яъни турмуш қурмаган озод аёлга белгиланган ҳаднинг (жазонинг) ярми демакдир. Турмуш қурмаган озод аёлнинг жазоси юз дарра бўлиб бунинг ярми эллик дарра бўлади. Бу ердаги муҳсинадан (покиза аёлдан) мурод турмуш қурган зинокор озод аёл эмас. Чунки турмуш қурган зинокорнинг жазоси тошбўрон қилиш бўлиб буни ярим қилиб бўлмайди. «Озод аёлларга бериладиганнинг ярми», сўзининг келиши жориянинг жазоси турмуш қурмаган зинокор озод аёл жазосининг ярми, яъни юз дарранинг ярми – эллик дарра бўлишига қаринадир. Яъни давлат уларга эллик дарра жазо чорасини қўллайди. Жазо чораларини шахслар эмас, балки давлат қўллайди ва бу идрок қилиниши лозим бўлган муҳим ишдир.
Бироқ сизнинг турмуш қурган зинокор жория ҳақида сўрашингиз эътиборимни тортди. Бугунги кунда жориялар йўқ. Шундай экан сиз нимага бу ҳақда сўраяпсиз?
Мен бу билан озод хизматкор аёлни қасд қилган бўлишингиздан қўрқаман. Бу хизматкор аёл жория деб эътибор қилинмайди. Яъни улар озод аёллар жазосининг ярми уларга татбиқ қилинадиган жориялар эмас. Балки озод хизматкор аёлларнинг ҳукми бошқа озод аёллар ҳукми билан бир хил. Бу яхши идрок қилиниши лозим. Яъни оятда айтилган ҳукм бировнинг қўлидаги мулк бўлган жория ҳақидадир. Бундай жориялар ҳозирги пайтда мавжуд эмас. Аммо хизматкор аёлларга келсак улар озод аёллардир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта