Ғарб Украина ҳукуматини огоҳлантирмоқда

305
0

images (3)

 

Украинада қарийб уч ҳафтадан бери давом этиб келаётган намойишларнинг охири кўринмаяпти. Амалдаги президент Виктор Янукович Европа иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзолашдан бош тортиб, Россия билан яқинлашишга қарор қилган. Аммо намойишларнинг талаби бунинг акси.

Куни кеча Янукович мухолифат вакилларини музокаралар столига таклиф қилган эди. Бироқ мухолифат бу таклифини рад этиб, ҳукуматни истеъфога чиқиш талабини олға сурмоқда.

Кеча тунда майдонда йиғилган ўн мингдан ортиқ халқ билан уни тарқатишга уринган милиция маҳсус кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Ички ишларга қарашли махсус кучлар билан “Беркут” гуруҳи намойишларга нисбатан куч ишлатгани айтилмоқда.

Қўшма штатлар ва Европа иттифоқи Украина ҳукуматини намойишчиларга қарши куч ишлатишда айбламоқда. АҚШ давлат котиби Жон Керри тинч ўтаётган норозилик акциясига қарши куч ишлатиш ҳеч қандай демократик нормага тўғри келмаслигини билдирди. Оқ уй тарқатган баёнотда “намойишчиларга қарши милиция кучларининг бульдозер ва сув пуркагич машиналар билан ҳужум қилиши инсонларнинг демократик ҳақуқларини поймол қилишдир”, дейилади.

Швеция ташқи ишлар вазири Карл Билдт тивиттр саҳифасида “айни пайтда Киев майдонида нима бўлаётганини хавотир билан кузатиб бораяпмиз. Украина репрессия йўлини эмас, реформа йўлини тутиши лозим”, деб ёзди.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел телефон орқали суҳбатда украиналик ҳамкасбини намойишчиларга қарши ҳарбий куч ишлатишдан огоҳлантирган.

АҚШ давлат департаменти Украина ҳукуматига қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлигидан огоҳлантирар экан, бу вариант Ғарб давлатларининг раҳбарлари тарафидан муҳокама этилаётганини билдирди.

Аммо Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ишлар Украинанинг ички ишлари эканлигини таъкидлаб, Ғарб давлатларини бу ишга аралашмасликка чақирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here