Украина шу кунларда мураккаб вазиятни бошдан кечирмоқда. Пойтахт Киевда ҳукумат истеъфосини ва Оврўпо Иттифоқи билан яқин алоқалар ўрнатишни талаб қилган намойишлар тўхтамаяпти.
“Халқ йиғилиши” ва “миллион юриши” номли намойишда Украинанинг бир қанча минтақасидан ўн минглаган кишиларнинг келганлиги оқибатида пойтахт Киевда кескинлик янада ортган. Мухолиф “Она ватан” партиясининг етакчиси Арсений Яценюк эртагача Украинанинг тақдири ҳал бўлишини билдирди.
Хабарларда айтилишича, қўлларида Украина ва Европа иттифоқининг байроқлари бўлган намойишчилар тушдан сўнг парламент ва ҳукумат биноларига қараб ҳаракатлана бошлаган. Аксарият ёшлардан иборат бўлган намойишчилар давлат муассаларига олиб борадиган йўллардаги автомабил ҳаракатини тўхтатиб қўйган.
“Она ватан” партиясининг вакили Сергей Пашинский эса президент Виктор Януковичга қатъий талаб қўйди. “Эй Янукочич, сенга 48 соат муҳлат берамиз. Агар бу муддат ичида ички ишлар вазири Виталий Захарченко ҳибсга олинмаса, бош вазир Николай Азаров истефо бермаса ва сиёсий тутқинлар озод қилинмаса президент қароргоҳига борамиз”, деди у ўз баёнотида.
Мухолифатдаги “Удар” партиясининг раҳбари Виталий Кличко биринчи қадам сифатида ҳукуматга олиб борадиган йўлга катта чодир қурдирди. Унинг ортидан намойишчилар бошқа йўлларга ҳам чодирлар қуришиб, атрофини сим тўрлар билан ўрашди.
Украина президенти Виктор Янукович БМТ бош секретари Пан Ги Мун билан телефон орқали боғланиб ўлкадаги вазиятни тинчлантириш учун маслаҳат қилиши ҳақида айтганлиги хабар қилинмоқда.
Президент Виктор Янукович Оврўпо Иттифоқи билан алоқа ўрнатиш ўрнига Россия билан яқинроқ алоқалар ўрантилишини истайди.
Кейинги хабарларда айтилишича, Украина полицияси номойишчилар тарафидан қўйилган барча тўсиқларни тозалашга киришган. Президент қароргоҳи ва ҳукумат биноларининг атрофлари намойишчилардан тозаланган. Намойишчилар орасида жароҳат олганлар бор.