Россия Федерацияси ички ишлар вазирлигининг сайти 10 декабр куни тарқатган хабарга кўра, Доғистонда Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумонланиб 52 киши қўлга олинган.
Хабарда айтилишича, ташкилот фаолиятини йўқ қилиш бўйича махсус амалиёт 9 декабр куни ўтказилган. Полиция ходимлари бир вақтнинг ўзида 47та манзил бўйича етиб боришган. Тинтув давомида иккита граната, электрошокерлар ва кўп миқдорда экстремистик адабиётлар топилган. Бундан ташқари, Махачкаладаги ташкилотни эҳтимолий етакчисидан, қўлда ясалган портловчи мосламага ўхшаган буюм топилган.
Ташкилот етакчиларидан деб ҳисобланган уч нафари ҳибсда ушлаб қолинди. Қолган гумондорларга нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда. Қўлга олинганлардан бири Қирғизистон фуқароси бўлган Козимжон Шералиев Ҳизб ут-Таҳрирнинг халқаро амири деб ҳисобланмоқда. Хозир бу маълумот ҳам текширилмоқда.
Туркистон:
Ислом ва мусулмонларга қарши курашини кундан кунга кучайтириб бораётган Россия ҳукумати бу курашда ҳам ўз табиатига мос равишда “айиқча сиёсат” олиб бормоқда.
Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, унинг мабдаси Исломдир. Сиёсат унинг иши, Ислом мабдаидир. У Уммат орасида ва Уммат билан биргаликда пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклаш ҳамда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юрган тариқат орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боради. У ҳаёт муаммоларига Ислом ечимларини бериш билан одамлар ишларини бошқаради, фикрий ва сиёсий кураш орқали ҳокимларни ўзгартиради. Ҳизб ут-Таҳрир 60 йилдан бери кўплаб исломий юртларда фаолият олиб боради, тўғри сўз ва ҳужжатга ҳужжат билан қарши чиқиш орқали Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога даъват қилади, куч ишлатиш билан моддий йўлга ўтмайди, унинг бирорта ҳам ҳарбий бўлинмаси йўқ ва бунинг аксини исботлаган бирорта ҳам ҳодиса бўлмаган.
Фақатгина худосиз коммунистлар тарбиясини олган ва бадбахт Каримовга ўхшаган нодон раҳбарларгина Ҳизбга моддий ишни ёпиштиришликка беҳуда ҳаракат қилиб келмоқдалар. Собиқ КГБ (давлат хавфсизлик қўмитаси) подполковниги бўлган Путин ҳам бундан мустасно эмас албатта.
Путин рус жамияти ичида Ислом динига эътиқод қилаётганлар кўпайиб кетаётганини кўргач, буни олдини олишга қаттиқ ҳаракат қила бошлади. Бу мақсадда Путин Россияда Ислом билан боғлиқ барча нарсани таъқиқлашга ва мусулмонлар қалбига қўрқув солишга бел боғлади . Новороссийск шаҳар суди Қуръон таржимасини экстремистик материал деб атади, куч органлари томонидан Ҳизб аъзоси Абдуллоҳ Гаппаев ўлдирилди, мактабларда ҳижоб кийиш таъқиқланди, Аллоҳнинг уйи –“Ал-Иҳлос” масжиди вайрон қилинди ҳамда унинг имоми Рустам Сафин озодликдан маҳрум қилинди. Мана шундай жиркан ва тубан йўллар орқали Путин Исломни жамиятга ёйилишига чек қўймоқчи бўляпти.
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий Бадрийдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаган ишингни қил” (Имом Бухорий).