Сурия мухолиф кучларининг Женева-2 конференциясига битта жамоа бўлиб боришига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан Қатарнинг янги амири Шайх Тамим бин Халифа биргаликда ҳаракат олиб боришга қарор қилишди.
Қатар пойтахти Дохада ташкил қилинган учрашувда “Сурия ва Женева-2 конференцияси” бош мавзу қилиб олинди. Туркия бош вазири Эрдуғон Қатар амири Тамим бин Халифа билан учрашувида Сурия мухолиф кучларининг Женева-2 конференциясига битта жамоа сифатида қатнашиши ва мухолифат талабларининг кучли бир шаклда тилга олиниши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олишди.
Қатар амири Тамим бин Халифа Туркия билан ҳар соҳада ҳамкорликда сиёсат олиб боришга аҳамият беришини урғулади. Икки давлатнинг кўп соҳаларда, хусусан, Сурия ва Миср масаласида бир хил сиёсатга эгалигини билдирган Амир бу ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида эканликларини маълум қилди.
Эрдуғон Сурия ва Миср масаласида ташланадиган қадамлар ҳақида гапирар экан, Сурия масаласида Женева-2 конференциясига мухолиф кучлар битта жамоа сифатида қатнашиши лозимлигини қайд этди. Унга кўра Мухолиф кучлар 22 январда белгиланган Женева-2 конференцияси учун аввал бир жойда тўпланишлари ва конференцияга бутун мухолифатни намоён қилган бир тузилма сифатида қатнашишлари таъминланади. Икки давлат, яъни Туркия ва Қатар Женева-2 конференцияси бўйича мухолафат талабларинининг қабул қилиниши учун дипломатик фаолият олиб боради.