Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш…

772
0

Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун Хитой элчихоналарига Ҳизб ут-Таҳрир делегацияларини юбориш давом этмоқда

Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш учун «Хитойнинг Шарқий Туркистондаги зўравонлигига фақат рошид Халифалик давлати чек қўя олади» номли халқаро кампания бошлаган эди. Айни кампания доирасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг немисзабон минтақаларда ташкил этилган делегацияси Австрия пойтахти Венадаги Хитой элчихонасига огоҳлантирув баёнотини топшириш учун борди. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрирнинг немисзабон минтақалардаги матбуот вакили муҳандис Шоким Осим раислик қилди. Делегация элчихонага топширган баёнотда, Шарқий Туркистон вилоятидаги мусулмонларнинг Хитой ҳукумати томонидан даҳшатли азоб-уқубатлар чекаётгани баён қилинган. Шунингдек баёнотда, Хитой режимига мусулмонларнинг бугунги вазиятидан алданиб қолмаслиги тўғрисида огоҳлантирув йўлланган ҳамда яқинда Ислом Уммати рувайбиза малай ҳукмдорларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиши, ушбу Халифалик бутун дунёдаги мусулмонларни ҳимоя қилиши, уларга озор ва зулм етказган ҳар бир кимсадан ҳисоб сўраши таъкидланган.

Бундан ташқари, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Европадаги делегацияси айни баёнотни топшириш учун Голландия пойтахти Гаагадаги Хитой элчихонасига ҳам борди. Аммо бу элчихона делегацияни қабул қилмади ва баёнотни ҳам олишдан бош тортди. Ҳатто полиция чақириб, ундан делегация аъзолари устидан тергов-суриштирув олиб боришни талаб қилди. Зотан, Ҳизб бу элчихонадан шундай қўпол муомала қилиши мумкинлигини олдиндан тахмин қилган эди. Зеро, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон диндошларимизга қарши Хитой режими содир этаётган жиноятларга элчихона ҳам шерикдир.

Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here