Келдибеков тарафдорлари Ўшда навбатдаги оммавий митинг ўтказишга тайёрланмоқда

529
0

1385977254_15837_watermark_12_12_rightbottom

Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Жениш Аширбаев K-News ахборот агентлигига, Ахматбек Келдибеков тарафдорлари Ўшда навбатдаги оммавий митинг ўтказишга тайёрланмоқдалар, -деб хабар берди.

5 декабр куни намойишчилар Келдибековни озод қилишлик учун ҳукумутга берган уч кунлик муддат ўз ниҳоясига етади. ИИБсидаги маълумотларга кўра, депутатнинг тарафдорлари одамларни 5 декабр куни Ўшнинг марказий майдонига чиқишликка чақирмоқдалар.

“Вести.kg” ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилишича эса, 5 декабр кун Қирғизистоннинг бир нечта ҳудудларида вилоят маъмурияти биноларини босиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. “Учинчи кучлар” бу ерда ҳеч қандай рол ўйнамайди, ўзларини мухолифат деб атаётган сиёсий гуруҳлар 5 декабр куни вилоятлардаги маъмурият биноларини босиб олишликка ҳаракат қилишга олиб борувчи норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқдалар, деб ёзади нашриёт.

Ўз навбатида бош вазир Жонторо Сатбалдиев куч органларига кескин ҳаракат қилишни буюрди. Сатбалдиев ички ишлар вазирига, мамлакатдаги сиёсий ва жамоий тартибни издан чиқаришга, маъмурий биноларни босиб олиш ва вайрон қилинишига йўл қўймаслик бўйича кескин чоралар кўришликни топширди.

2 декабр куни Ўш шаҳрининг марказий майдонида парламентни собиқ спикери Ахматбек Келдибеков тарафдорлари митинг уюштириб ҳукуматдан депутатни озод қилишни ва Ўшга олиб келишни талаб қилишган ҳамда бу муддат тугагунга қадар майдонда учта бўз уй тикиб, Келдибековни озод қилиш штабини ташкил этишган эди. Бу митингда нутқ сўзлаган шаҳар мэри Мелис Мирзакматов  “Келдибековнинг қамалиши коррупцияга қарши кураш эмас. “Қирғизгаз”ни парламентдаги 65 депутат бир доллар эвазига Россияга сотди. Коррупция деб мана шуни айтадилар. “Қумтор” олтин конини миллийлаштирилишига, уни халқ фойдасиги ишлашига тўсқинлик қилишмоқда. Мана шу  коррупция. Ҳукуматга қарши гапирганларни , ҳукуматни танқид қилганларни қамаш эса коррупцияга қарши кураш эмас”, – деган ва яна “Келдибеков қамоққа олинганидан кейин Атамбаев мансуб бўлган КСДП етакчиси Чинибай Турсунбеков ҳам қўлга олинса, коррупцияга қарши кураш ақиқатан ҳам холис олиб борилаётганига ишонар эдик. Шунинг учун намойишни давом эттираверинглар. Хозирча шаҳарнинг хўжайини мен бўламан”, – деган эди. Бу орқали Мелис Мирзакматов марказий майдонда йиғилган уч мингдан ортиқ одамларни олқиш ва қўлловларига эришишга муваффақ бўлган эди.

Келдибековдан сўнг навбат ўзига ҳам етиб келишига кўзи етганлиги сабабли Мелис Мирзакматов ҳам шундай деди ва бу орқали ўз тарафдорлари  сонини Ўширишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг сабаби Мирзакматов етакчилик қиладиган “Улуттар биримдиги” партияси ҳам 2 декабр куни ўз депутатларига сиёсий ва маънавий босимлар бўлаётгани ҳақида баёнот бериб, бу орқали расмий ҳукумат, Ўшда шаҳар мэрлиги учун бўладиган сайловлар арафасида ўз етакчиларининг тарафдорлари сонини қисқартиришга ҳаракат қилаётганлигини маълум қилишган эди.

 

Бунга жавоб тариқасида 3 декабр куни Чуй вилоятининг Иссиқота туманида қишлоқ хўжалиги техникаларини топширишга бағишланган маросимда қатнашган Қирғизистон президенти коррупцияга қарши кураш ҳақида тўхталиб “Таъкидлаб айтаманки, нима бўлишидан қатъий назар, коррупцияга қарши шафқатсиз курашни давом эттирамиз. Баъзилар мени митинглар ва бошқа акциялар билан қўрқитишга уриняпти, лекин мен халқ томонидан сайланган президент сифатида бир неча минг киши мамлакатда ҳукмини ўтказишига йўл қўймайман. Ишонтириб айтаманки, президентлик муддатимнинг охирига қадар вазиятни бошқа томонга ўзгартира оламан, мамлакат учун фалокат бўлган коррупцияни бартараф этаман. Эҳтимол, яқинларимдан, қариндЎш-уруғларим ва дўстларимдан ажраларман, лекин ҳеч кимга шафқат қилинмайди. Биз тартиб ўрнатамиз, коррупцияни илдизи билан қўпориб ташлаймиз”, – деди Атамбаев.

Булардан кўриниб туриптики, Атамбаев Россия ва АҚШ давлатлари қўлловига эришишга муваффақ бўлган. Шунинг учун ҳам коррупцияга қарши кураш баҳонаси билан баҳор ойларига бориб ўзига “бош оғриғи” бўлиши мумкин бўлган мухолифат етакчиларида аста секин халос бўлмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here