Араканда бутпараст гуруҳлар полиция ва хавфсизлик кучларининг назорати остида қилич ва таёқлар билан мусулмонларга ҳужум қилиб ваҳшийларча ёқиб юборганликларининг янги-янги манзалари ўртага чиқишда давом этмоқда.
Дунё мусулмонларининг, хусусан Ислом ўлкалари раҳбарларининг сассиз боқиб туришидан руҳланган будпарастлар кўнглига келган ваҳшийликларни амалга оширмоқда.
Ҳужумларда биринчи сафда роҳиблар турипти. Улар ўз маърузаларида ҳам мусулмонларни аяб ўтирмасликка чақиришмоқда. Интернет тармоғида тарқатилган видео лавҳада мусулмонлар яшайдиган қишлоққа ҳужум қилиб мусулмонларни ваҳшийларча қийноққа солишда икки роҳиб бошчилик қилганлиги намойиш қилинган.
http://www.youtube.com/watch?v=EH-95v33A30
Мусулмонларни қатл этиш билан ном қозонган 969 гуруҳининг раҳбари ва ўтган ойлардаги мусунмонларга қилинган ҳужумларнинг ташкилотчиси бутпараст роҳиб Ashin Wirathu эканлиги вақт журналида чоп қилинди.
969 гуруҳи шаҳарнинг қоқ марказида, одамлар говжум жойда мусулмонларни қилич ва таёқлар билан қатл қилишига қарамай, одамлар бу ваҳшийликка қаршилик қилиш ўрнига, уяли телефонлари орқали ҳодисани видеога олиш билан машғул.