Керри: “Мусулмон биродарлар” Миср инқилобини ўғирлади

549
0

001

АҚШ давлат котиби Жон Керри “Мусулмон биродарлар” жамоасини Миср инқилобини ўғирлашликда айблади. “Миср ёшлари 2011 йилда инқилоб қилишган эди, аммо “Мусулмон биродарлар” жамоаси буни ўғирлаб кетди”, деди у.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигида уюштирилган ташқи хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиққан Жон Керри Миср ҳақида сўз юритиб, юқоридаги фикрни олға сурди. У ўз нутқида “Мусулмон биродарлар” жамоасини танқид қилиб, фурсатдан фойдаланиб қолганликда айблади.

Керрининг даъво қилишича, Ҳусни Муборакка қарши аёққа турган ёшлар ҳеч бир дин ёки идеологияни муҳофаза қилиб чиққан эмас.

“Таҳрир майдонидаги ёшлар ҳеч бир дин ёки идеологияни муҳофаза қилиб чиқмаган эди. Улар ўқиш ва ишлаш ҳамда келажакни қўлга олиш учун ҳаракатга келишган эди”, деди у. “Аммо бу инқилоб мамлакатдаги энг катта жамоат тарафидан ўғирланди”, дея қўшим қилди Жон Керри “Мусулмон биродарлар” жамоасига ишора қилиб.

АҚШ давлат котибининг эътибор қилишича, Миср армияси давлат тўнтариши орқали мамлакатга демократияни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Керри ўтган ҳафталардаги Қоҳирага қилган зиёрати чоғида ҳарбий тўнтарувдан кейинги бошқарувни “демократияга мос қадам ташлаётгани” учун олқишлаб, собиқ президент Муҳаммад Мурсийнинг судга тортилиши ҳақида ҳеч нарса демаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here