Ал-Азҳар талабалари қатл этилди

555
0

0005

Давлат тўнтаришига қарши бўлган ал-Азҳар университетининг талабалари Миср пойтахти Қоҳирада намойиш ўтказишди.

Хабарларга кўра, қамоққа олинган дўстларининг озод қилинишини талаб қилиб ўтказилган табалар намойиши кечгача давом этган. Намойишни бостириш учун хавфсизлик кучларининг аралашуви туфайли ўнлаб талабалар ҳаётдан кўз юмгани ва уч юздан ортиғи жароҳатлангани айтилмоқда.

Ал-Азҳар университети талабалари бирлашмасининг ёзма баёнотига кўра, 120 талаба полициянинг қуролидан отилган ўқдан,  200 талаба эса кўздан ёш оқизувчи газлардан жароҳат олган. Юзлаган талабалар қамоққа олинган.

Айни пайтда Мисрнинг расмий ахборот агентликларининг хабар қилишича, ал-Азҳар университети кенгаши университет ичида намойиш ўтказишни тақиқлаш ва бу қарорга қарши чиққан талабаларга нисбатан хавфсизлик хизматига мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

Ал-Азҳарда кечган ҳодисалардан сўнг талабаларга дастак сифатида Қоҳира, Искандария, Декҳалия, Файюм, Бани Сайф Миня шаҳарларида юришлар ўтказилгани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here