Қирғизистонда электр энергия нарҳи ҳар йили 10 фоиздан оширилади

519
0

000

Энергетика ва саноат вазирлиги котиби  Батирқул Баетов журналистлар билан бўлган учрашувда, Қирғизистонда электр энергияси нарҳини 2014 йилнинг ёзидан ошириш режалаштирилаётгани ҳақида айтди.

“Ҳукумат энергетика вазирлигига 2013 йилда электр нарҳини оширмасликка кўрсатма берди. 2014 йилнинг 1 апрелидан свет нарҳини ошириш чораларини мухокама қилишни бошлаймиз. Бундан ташқари, электр нарҳини ошириш мухокама бошланганидан уч ой ўтиб, яъни келаси йилнинг июл ойидан бошланади”, – дея тушинтириш бериб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, электр нарҳи аста-секин, яъни ҳар йили ўн фоиздан ошириб борилади.

Баетовнинг белгилашича, бундай аста-секинлик билан нарҳни ошириш сиёсати, таъмирлаш учун кетган сарф-харажатлар ўрнини тўлдириш, қайта қуриш, техник хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва энергетика соҳасига ётқизилган инвестиция кредитларни тўлашни, кўзда тутади. “Бундай иш олиб бориш беш йилдан сўнг ўз харажатларини ўзи қоплашга ёрдам беради”, – деди Баетов ва қўшимча қилиб, айни вақтда бу билан боғлиқ бир нечта хужжатларни ишлаб чиқиш зарурлигини белгилаб ўтди.

Туркистон:

Учинчи олам давлатларига эътибор берилса, ҳаммасининг муаммолари бир асосга бориб тақалади: мустамлакага асосланган халқаро сиёсатнинг асл моҳиятини яшириш!

Бунинг учун улар, бир неча турда харакатлар олиб боришга одатланишган. Асосан собиқ СССР мустамлакасидаги давлатлар, моддий тахчиллик ва қашшоқлик холатларини сунъий олиб келиш ва ушлаб туришга асосланишган. Ғарб мустамлака давлатларини тенгсизлик ва қимматчиликни ушлаб туриш ва уларни саноъатлашишдан тўсиш учун, у юртларга катта инвестрлар киритишган.

 Хар иккиси ҳам ўз харакатларини, шу юртларни ўзлари учун ҳом ашё базаси қилиб олишларига шароитлар яратиш мақсадида амалга оширишди. Бунинг учун, Фарғонадаги Ўрта Осиё давлатларига хизмат қилувчи электр энергиясини тозалаш ва истеъмолга таёрлаш станциясидан фойдаланиш, Ўзбекистон томонидан рад қилинганида, Хитой томони Қирғизистонга янгисини қуриб берди. Бишкек ТЕЦни 386 млн $ га таъмирлаб берди. Шунинг билан Қирғиз элекрт энергиясининг салмоқли хиссасига эга бўлмоқчи.

Қирғизистон юқоридаги харакатлари билан элактр энергиясини экспорт қилишга аста секин шароитлар яратмоқчи. Лекин энергияни сотишдан халққа манфаат бўлиши керак эди. Улар эсҳ муаммони шу сохадан тушган пуллар билан янги технологиялар сотиб олиш ўрнига, Хитой томонидан таъмирлаш ишларини бажаришига шароитлар яратиб бериш билан хал қилмоқда. Шунинг билан унга сотиладиган элекрт энергиясига шароитлар яратиш. Яъни эскирган, таъмирга муҳтож технологияларни  рўйкаж қилиб, халққа сотиладиган элакртнинг нарҳини ошириб, гўёки чет давлатга сотишдан ўзга чоралар йўқ холатни пайдо қилади. Аслида сотилаётган даромаддан таъмир ишларини қилиш мумкин. Хатто  мураккаб бўлмаган технологияларни ўзи ишлаб чиқиши ҳам мумкин.  Лекин халқаро система бунга йўл қўймайди.

Бу Ўзбекистондаги газ тахчиллигини эслатади. Ўтган йили хатто совуқдан бир неча гўдак халок бўлди. Хитой ва Россия билан шартномаларини бажаришда, ўз халқини энергия дефицитига тиқди. Экспортдан тушаётган миллиардлаган доллорларни қаёққа кетганини хатто сўрайдиган ҳеч ким йўқ.

Қирғизистонни ҳам шу каби ёки бундан ёмонроқ холатлар кутади. Негаки бу юртда диктаторлик режими йўқ. Бу эса яна тўпалонлар яна давлат тўнкаришларига олиб боради. Лекин қўл қўйилган шартномаларнинг барчасига давлат, катта давлатлар томонидан албатта жавоб беришга мажбурланади. 

1 COMMENT

  1. insha alloh oz kunlarda halifalik bo’lsa bu yani islom ummati osoyishtalashib qoladi lekn buni ko’p musulmonlar bilmayabdi uzbekistonda yiliga 60 milliard kub metr gaz qazib olinadi buni 40 milliart kub metri g’arbga ketadi buni esa dehqon halq bilmaydi afsus

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here