Қизлар мадрасасида тинтув ўтказилди

603
0

images (3)

Россияда мусулмонлар ҳукумат ва хавфсизлик кучларининг тинимсиз ҳужумига дуч келмоқда.

Интернет сайтларида тарқаган бир хабарда Россияда мусулмонларга нисбатан қўлланилаётган зулм борган сари ортиб бораётгани исбот-далиллари билан келтирилади.

Россия 1 телеканалининг хабар қилишича, Ставропол шаҳрида жойлашган қизларга Қуръон ва ҳадисдан таълим берадиган хусусий мадрасада Рус хавфсизлик хизмати ва разведка ходимлари томонидан тинтув ўтказилди.

YouTube порталида жойлаштирилган видео лавҳада хавфсизлик ходимларининг муслима қизларни сўроқ қилганлиги ва уларни деворга қаратиб қўйиб, қўлларни кутаргизиб қўйганлиги акс эттирилади. Видео лавҳанинг охирида овози ўзгартирилган ФСБ ходими қоронғу ерда туриб бу ердаги ўқувчи қизларни радикализмга тайёрланаётганлигини даъво қилади.

Шунингдек, хабарда айтилишича, ФСБ ходимлари ҳадис ва Қурондан таълим берадиган ва муслима қизларга диний ибодатларини ўргатадиган маскандан қонунга зид бирор нарса топа олмагач, ўзлари олдиндан ташлаб қўйган диск ва компютерни китоблар орасидан чиқаришган.

Мадраса мударрисаси бу диск ва компьютерни биринчи марта кўриб турганлигини ва уни кимдир у ерга қуйиб қўйганлигини айтади.

Доғистон ҳуқуқ ҳимочилари тарафидан берилган баёнотда кўра, минтақада Исломни қабул қилган русларга нисбатан хавфсизлик кучлари ва разведка ходимлари тарафидан тазйиқлар ўтказилмоқда.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here