«Женева-2» конференцияси Америка уюштирган фитнага тил бириктириш, хоинлик, хорларча таслим бўлиш конференциясидир

586
0

01

Уни қандай кўринишда бўлмасин рад қилиш вожиб

Унда иштирок этиш шаръан ҳаром, ҳатто
унинг ўтказилишига сукут қилиш ҳам ҳаром

Сурия иши билан шуғулланишда Американинг мисли кўрилмаган ҳужуми ва миллий коалицияга унинг Женева-2 конференциясига келиши учун ўтказилаётган қаттиқ босим шароитида Вашингтон бу конференцияни ўтказиш учун бор кучини сарфламоқда. Америка шу конференция орқали ўзининг ечимини зўрлик билан тиқиштирмоқчи. Бу йўлда Америкага хизмат қилиш учун унинг вакили Ахзар Иброҳимий Америка унга юклаган вазифани бажаришга киришди. Унга ҳаракатни бошлаш учун Америка томонидан «яшил чироқ» ёқиб берилганидан кейин у ўзига юкланган вазифани бажаришга киришди. Ахзар Иброҳимий минтақадаги баъзи давлатларга бўзчининг мокисидек қатнаб қолди. Шундан кейин 2013 йил 30 октябр чоршанба куни жиноятчи Башар билан учрашди. У ўзининг сафарини 2 ноябр шанба куни Теҳронда якунлаб, ўзининг учрашувлари «ҳосили»ни Америкага топширди. 5 ноябрда Америка ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди. Бу учрашувда конференцияни ўтказишнинг амалий қадамлари ўзаро келишиб олинди ва уни ўтказиш вақти белгиланди. Америка югурдаги Ахзарнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотлари Америка, Россия, Эрон ва жиноятчи Башар Асад режими позицияларига мос келди ва улар билан битта йўналиш тусини олди. У ҳам бўлса шу конференцияни ўтказиш зарурлиги ҳамда Америка бу минтақада ўзининг манфаатларига эришишни кафолатлаш учун Башар ва Эронга рол ажратиб бериш йўналишидир. Америка ўзининг малайи Башар позициясини – унга ўзининг малайлари орқали ва энг аввало Эрон орқали пул, одамлар, қурол-аслаҳалар етказиб бериб, уни Суриядаги мусулмонларга қарши кимёвий қуролни қўллаганидан кейин халқаро судда жавобгарликка тортишдан ҳимоя қилиб – кучайтиришга ҳисса қўшди. Бугина эмас, балки Америка бу жиноятчининг халқаро позициясини ҳам кучайтирди, уни ана шу қуролдан Ислом ва мусулмонлар душманлари бўлмиш Ғарб ва яҳуд вужуди фойдасига воз кечгани сабабли кўкка кўтариб мақтади… Шундай қилиб Америка малайи Башар конференцияга кучли бўлиб боради, бошқа тараф эса заиф бўлади. Шундан кейин Америка ўзининг ечимга оид шартларини зўравонлик билан ўтказа олади.

Бу Женева-2 конференцияси Америка уюштираётган хоинлик, хорларча таслим бўлиш конференцияси бўлиб, унинг аралашмаси Америка ташқи ишлар вазирлиги уясида «пиширилиб», Америка «филиал»ларидан бири бўлган БМТ кулуарларида амалга оширилмоқда. Бу кулуарларга ҳозирда БМТ бош секретари Пан Ги Муннинг сиёсий маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Америка ташқи ишлар вазирининг собиқ ёрдамчиси Жефри Вельтман бошчилик қилмоқда. Америка бу конференцияга «Сурия миллий коалицияси»даги энг тубан илмоний шахсларни танлади. Америка уларни келгуси музокараларда мусулмонлар номидан вакил қилмоқчи. Бундан ҳам хунукроғи бу кимсалар қаторига улардан ҳам разилроқ бўлган «демократик ўзгариш кучларининг миллий координацион кенгаши» аъзоларининг қўшилаётганидир. Зеро бу кенгаш Сурия режимига бевосита малайдир. Маълумки, Женева-1 конференцияси ижроий ҳокимият ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланадиган ўтиш даври бошқарув кенгашини тузиш талабини маъқуллаган эди. Бу кенгаш таркибига ҳозирги ҳукумат аъзолари, оппозиция ва бошқа гуруҳлар киради ва у демократик бошқарув низомига эришиш учун ўзаро тил топишиш асосида тузилади… Бу кенгашни тузиш Америка талаби бўлиб, Америка ундан ечимга оид бир доирани пайдо қилмоқчи. Бу кенгаш унда тоифачилик ва ирқчилик асосида тақсимланиш жиҳатидан Ироқдаги ўтиш даври бошқарув кенгашига ўхшаш бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Биз бунинг аломатларини курдларнинг ҳарбий ҳаракатлари ва насроний тарафнинг баёнотларида кузата бошладик. Маълумки бу нарсроний тараф учун мусулмонлар билан сунъий равишда муаммолар келтириб чиқарилмоқда. Чунки ўшанда бу тарафнинг сиёсий талабларини ва унинг шу кенгашда ўз вакиллари бўлиши ҳақидаги талабини оқловчи асос бўлади. Бу эса Американинг Сурия ва минтақадаги мусулмонларга қарши ифлос мустамлакачилик ниятлари ҳақида олдиндан тасаввур беради.

Қўзғолонда кучли исломий ҳолат мавжудлиги сабабли бу ечим учун шарт-шароитлар ҳали пишиб-етилмагани боис, демак Американинг аввало босим ўтказиш йўлига ўтиши кутилади. Америка ҳозирча фақат ўтиш даври бошқарув кенгашига қонунийлик туси берилишига эришиш мақсадида шу конференция ўтказилиши учун босим ўтказиш йўлига ўтади. Шундан кейин Исломий қўзғолончи жангчилар гуруҳларини йўқ қилиш учун амалий қадамни ташлайди. Буни сиёсатчилар, ахборот воситалари, ҳарбийларни сафарбар қилиш ва кучли, яъни жанговар халқаро тинчлик сақловчи кучларни юбориш орқали амалга оширади. Буни Америка югурдаги Ахзарнинг ўзи айтди. Бу кучлар Афғонистондаги мусулмонларга қарши жирканч жиноятларни амалга оширган халқаро «Исаф» кучларига ўхшаган бўлади. Мақсад Сурияда яна бир янги Карзайни ўрнатишга, жанг олиб бораётганларнинг ўртасига раҳна солишга, Америка этагини ўпиб юрадиганларга қонуний тус беришга, Америка билан бирга қадам ташламайдиганларга уларни олдин терроризм билан айблаб кейин зарба беришга ҳаракат қилишдир… Буларнинг барчаси халқаро қонунчиликни ва Америка ечими бўлган халқаро ечимни сақлаш деган баҳона билан амалга оширилади.

Шу ўринда бундай савол туғилади: Америка эртаю кеч фақат ўзининг манфаатларига биноангина аралашишини жар солиб ётган бир вақтда Жарба ва Килонинг миллий коалицияси ва Идриснинг ҳарбий кенгаши Женева-2га боришни ва Америка ечимига хорларча бўйсунишни қандай қабул қилиши мумкин?! Бунинг устига Башар Америка малайи бўлса ва у ўз жиноятларини Америка буйруғи билан қилаётган бўлса?! Америка бу тоғутни ҳокимият курсисига маҳкам ўрната олмагани сабабли унинг ўрнига яна бир малай ҳокимни қидирмоқда. Шундай бўла туриб миллий коалиция ва ҳарбий кенгашдагилар Америка билан бирга унинг манфаатларини амалга ошириш учун Женева-2га боришаверадими?! Қолаверса Американинг тоғут Асаднинг одамларга қарши кимёвий қуролни ишга солгани жиноятига индамай сукут қилиб тургани Американинг Суриядаги мусулмонларга қарши иш олиб бораётганини англатмайдими?! Бу кимсаларнинг Женевага боришлари уларнинг Америка ечимининг бир қисми бўлишга ҳаракат қилишаётганини англатмайдими?!

Эй Америка билан тил бириктирган миллий коалиция аъзолари: сизларнинг бу конференцияда ва Америка ҳомийлик қиладиган ҳар қандай конференцияда иштирок этишингиз бир кечирилмас жиноятдир. Шунинг учун агар ўзингизни Америка қучоғига отишингизни бас қилмасангиз Умматнинг сизга қарши ғазаби чақмоқдек бўлади. Чунки у ҳолда сизлар қонлар ва жасадлар устига қурилган қийшиқ бошқарув курсилари ва бўлмағур мансаблар деб мусулмонлар қонларини арзимас нархга сотиб юборадиган янги малайлар бўлиб қоласиз. Сизлар бу ролингизда Башарнинг ўзидан ҳам, унинг режими ва хавфсизлик тўдасидан ҳам хатарлироқсиз. Бу тоғутнинг хавфсизлик тўдаси бутунлай сизнинг хавфсизлик идорангизга айланади.

Ислом диёри уқри бўлмиш Шом Суриясидаги эй аброр мусулмонлар: Аллоҳ Субҳанаҳу бизга ҳаётимизнинг барча ишларида Ўзининг ҳаниф шариати билан ҳукм юритишимизни қатъий буюрди ва бизни ҳукм сўраб Ўзидан бошқага мурожаат қилишимизнинг ёмон оқибатидан огоҳлантирди. Шундай экан ечим сўраб Америкадек душманимизга мурожаат қилишнинг ёмон оқибатини айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аллоҳ Таоло деди:

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»        [Нисо 60]

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]

Шунинг учун, демак Америкага мурожаат қилишнинг ўзи ҳам ҳаромдир ва унинг ҳаромлиги жуда каттадир. Женева-2 конференциясига қўйилган номлар ҳам Аллоҳ Таоло динига қаттиқ душманликни кўрсатиб турибди. Америка дод-вой солиб «терроризм ва терорчилар»га қарши уруш деб жар солаётган ва аслида Исломни тероризм дейишни ва Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётган Исломий лойиҳа соҳиблари бўлмиш мусулмонларни террорчилар дейишни англатадиган нарса Америка Халифаликни тиклашга бўлган даъват ва ҳаракат ўзига қанчалик хатарли эканини билаётганини тушуниб етишимизга олиб келиши лозим. Зеро Шом Суриясида Халифаликка бўлган даъватнинг зўр куч билан янграётганини эшитиб Американинг тинчи кўп бузилмоқда. Мана кўринг, шу даъватга етакчилик қилаётган Ҳизбут Таҳрир ҳаракат қилаётган мухлис кишиларнинг ҳаммасига улар Ҳизбга Аллоҳ Таоло рози бўладиган мана шу буюк фарзни адо этишда ёрдам беришлари учун қўлини узатмоқда. Аллоҳ Таоло деди:

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 40-41]

Ҳизбут Таҳрир      2 муҳаррам 1435ҳ

Сурия вилояти     5 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here