40 фоиз сурияликлар ёрдамга мухтож

483
0

 

00

Суриянинг 40 фоиз аҳолиси инсонпарварлик ёрдамига мухтож, ҳарбий ҳаракатлар натижасида эса мамлакат шаҳарларида 400 минг одам қамал шароитида қолган. Бундай рақамни ижтимоий ёрдамлар бўйича БМТ департаменти маълум қилди ва уриш қуршовида қолган туманларга кириш иложсизлиги сабабли аниқ маълумот олиш имкони йўқлигини қўшимча қилди.

Ўз навбатида Дамашқ, барча аҳоли, биринчи навбатда болалар тиббий ёрдам олиши зарурлигини билдирмоқда.

“Биз барча суриялик болаларни, улар қаерда яшашларидан қатъий назар эмлаш ниятидамиз. Биз ўз вазифамизга содиқмиз ва барча инсонпарварлик ташкилотларини суриялик болаларга ёрдам кўрсатишига имконият беришга ваъда қиламиз”, – деди мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файзал Миқдод.

БМТнинг хисобига кўра, Сурияда олти ярим миллион аҳоли ички мажбурий қочқин хисобланади.

Туркистон:

Америка бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар манфаъатларини таъминлаб бериш мақсадида ташкил этилган БМТ ташкилоти, учунчи олам давлатларига етакчи давлатлар хоҳиш иродасини мажбурлаб тиқиштириш  учун ўз хожаларини кўрсатмасига мувофиқ сиёсий ва иқтисодий босим ўтказишда уста бўлсада, аммо, иш мусулмонлар масаласига бориб тақалганда қуруқ хабар тарқатиш ёки чуқур ташвишда эканлигини билдиришдан нарига ўтмайди.

Сурияда давом этаётган Ислом ва куфр ўртасидаги курашда ҳам, Бирма мушриклари томонидан мусулмонлар қатлиом қилинганда ҳам, Бангладеш, Сомали ёки бошқа исломий юртларда инсон ҳуқуқлари қанчалик топталмасин бу давлатдаги репрецияларга қарши ҳеч қандай чора кўрмайди, чунки у ва унинг хомийларига айнан шу нарса керак бўлиб, мусулмонлар қанчалик хор ва зайиф бўлсалар улар учун айни муддаодир.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here