Cудхўрга доир саволга жавоб

595
0

10480704-n--n--n---noe-n

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Adi Victoriaнинг судхўрга доир саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум!

Биз етакчимизни севамиз. Рухсатингиз билан, мен судхўрликка алоқадор савол берсам.

Судхўрлик жиноятини содир этган кимса жаҳаннамда абадий қоладими, йўқми?

«Тайсир фи усулит тафсир» китоби, Бақара сурасининг 275-ояти.

Катта раҳмат, исмим Adi Victoria, Индонезиянинг Самаринда шаҳриданман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Судхўрлик билан муомала қиладиган кимса икки турли бўлади:

Биринчиси: судхўрликнинг ҳаромлигига имон келтиради, шунга қарамай, судхўрлик қилади. Бу катта осийликни содир этган кимса бўлиб, бу дунёда у Халифалик давлати тарафидан жазоланади. Агар бу дунёда шаръий жазони олмаса, охиратда жазога тортилиб, дўзахга тушади ва модомики, судхўрликни ҳалол демаган экан, у ерда абадий қолмайди. Яъни судхўрликни ҳаром деб ишониб, аммо шу осийликни қилган бўлса, дўзахда абадий қолмайди. Осий кимса мусулмон ҳолида ўлим топса, дўзаҳда абадий қолмайди. Чунки Росулуллоҳ r Анас ибн Молик ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда бундай дедилар:

«يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مَنْ قَالَ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ…»

«Ла илаҳа иллаллоҳ, деган киши дўзахдан чиқади», яъни у ерда абадий қолмайди.

Иккинчиси: судхўрликни ҳалол деб билади ва шу аҳволида ўлим топади, у динда аниқ маълум бўлган ҳукмни инкор қилгани сабабли кофир ҳисобланади. Чунки, судхўрлик Қуръонда субути ҳам, далолати ҳам қатъий оятлар билан ҳаром қилинган. Шунинг учун кимда-ким судхўрликни ҳалол деб билса ва шундай ўлиб кетса, кофир бўлиб, дўзахда абадий қолади. Яъни судхўрлик қилиб, унинг ҳаромлигини инкор этган кимса куфрда кетади ва дўзахда абадий бўлади.

Бунга далил Бақара сурасининг 275-оятидир:

«Судхўрлик қилган кимсалар (қиёматда) мисоли жин чалган кимса каби туришади. Бунга сабаб уларнинг: «Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» дейишганидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Роббидан панднасиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолишади» [Бақара 275]

 

Ушбу оятнинг охири

(«Бай ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» деган) кимсаларга жазо сифатида келди.

Яъни улар судхўрликни худди савдогарлик каби ҳалол қилиб олиб, Аллоҳ Субҳанаҳунинг:

(… Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган…), деган каломига куфр келтиришди.

Агар уларга судхўрликнинг ҳаромлиги, ҳалол эмаслиги етказилган чоғда улар бунга имон келтириб, тавба қилсалар, судхўрлик билан муомала қилишни тарк этиб, фақат маблағларини тан нархининг ўзи билан кифоялансалар, Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз раҳмату фазли ила уларнинг ўтган гуноҳланини кечиради. Агар судхўрлик ҳалол, деган фикрларида қаттиқ туриб олишса ва Аллоҳ Таолонинг:

(… Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган…), деган каломига куфр келтиришда давом этиб, шу аҳволда ўлим топишса, ана ўшалар

«жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолишади»                                               [Бақара 275]

Ушбу шаръий нусуслардан чиқарилган хулоса қуйидагича:

1 –  Кимда-ким судхўрликнинг ҳаромлигига имон келтирган ҳолда уни қилса, у осий фосиқ бўлади ва мусулмон ҳолда вафот этса дўзахда абадий қолмайди, балки дўзахда Аллоҳ истаганича жазоланади, сўнг Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни билан ундан чиқади.

2 –  Кимда-ким судхўрликнинг ҳаромлигини инкор этган ҳолда уни қилса, яъни уни ҳалол қилиб олиб, шу аҳволда ўлим топса, у кофир ҳолида ўлган бўлади ва жаҳаннамда абадий қолади.

Аллоҳ Субҳанаҳу бизни Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳаром, ҳалол қилган нарсаларни ҳалол деб биладиган, шаръий аҳкомларга тўғри риоя қиладиган содиқ мўминлардан қилсин, Аллоҳ бу дунёда ана ўшаларни Ислом билан азиз қилиб, уларга душманлари устидан нусрат беради, уларни охиратда ҳам Ислом билан азиз қилиб, Ўзининг жаннатларига киргизади ва пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан бирга қилади, улар нақадар яхши ҳамроҳлардир!

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                    28 шаъбон 1434ҳ

                                                                                                                            7 июл 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here