Путин: Ислом тарихимизнинг ажралмас бир қисмидир

574
0

Vladimir_Putin_21_February_2001-2

Россия президенти Владимир Путин Россия диний идораси ташкил қилинганлигига 225 йил тўлганлиги муносабати билан уюштирилган йиғинда мусулмонлар муфтиси ва диний идора вакиллари билан суҳбат ўтказди. Суҳбат чоғида Путин “Ислом Россия тарихининг ажралмас бир қисмидир ва Россия сақофатида муҳим ўринни эгаллайди. Россия турли миллатлар орасидаги дўстона муносабатга зарба берилишига йўл қўймайди”, дея билдирди.

Президент Путин муфтийлар билан ўтгазган йиғинда халқаро алоқалар ва диний ташкилотларга алоқадор зарурий масалалар устида баҳс юритар экан, Россиянинг диний урушлар ва талаш-тортишларга гувоҳ бўлмаганлигига ишора қилиб, Россияда диний идорага рухсат берилишини диний бағри кенгликка мисол қилиб келтирди.

Путин учрашув чоғида Исломнинг сиёсийлашувига қарши курашишга чақирди. “Ҳозирда бутун олам юқори кўрсатгичда давом этаётган жараёнга гувоҳ бўлиб турипти. Бу эса ҳар доим ҳам ижобий бўлавермайди. Ҳозирги кечаётган жараён Ислом динига сиёсий тус берадиган жараёндир. Бу вазиятда Россия ҳукумати ва Россияда ҳаёт кечираётган мусулмон жамият бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилиш мумкин бўлган янги муаммоларга дуч келмоқда”, “Баъзи сиёсий кучлар Хусусан россиядаги мусулмонларга ёт бўлган радикал исломий оқимлар давлатимизни зайифлаштириш ва Россия ичкарисида низоли ҳудудларни вужудга келтириш мақсадида Исломдан фойдаланишмоқда”. деди у.

Шунингдек Мусулмонлар тарихий анъаналарини маҳкам ушлаш орқали  бу ҳаракатларга қарши ташаббус билан чиқишлари зарур эканлигини таъкидлаган Путин Россия мусулмонларини бошқа динлар намоёндалари, хусусан Православ черкови билан алоқани мустаҳкамлашга чақирди. Россиядаги мусулмонлар доимо бир бўлиб жамият ва ватанга хизмат қилиб келганлигини таъкидлади.

“Ҳозирда Ғарб билан Ислом олами ўртасида кескинлик тобора кучайиб бормоқда. Бу ерда бу вазиятдан фойдаланиб оловга ёғ сепаётганлар бор, бу бизнинг манфаатимизга зиддир”, деди Путин. “Давлатлар ва халқларни ҳалокатга отадиган бу лойиҳаларни бузиш учун яна ҳам фаол ҳаракат қилишимиз лозим”, дея қўшимча қилди у.

Туркистон: Путин Исломга қарши курашишдан чекинди. Энди у хам Исломга қарши мусулмонлар қувватидан фойдаланиш услубини танлади.

Аввалида ички қувватига қаттиқ ишониб, босим билан Исломни тўсиб қўйишни режалаштирган Путин, Хизб ут Таҳрир билан сиёсий майдонда мафкуравий курашга чиқиб қолди. Россияда халқ қўллаган бирор мафкура мавжуд эмаслигидан, тезда бу курашда мағлуб бўлиши таъйин бўлиб қолди. Путин юқоридаги баёноти билан, мафкуравий курашга ярамаслигини тан олди. Чунки бу курашга хатто демократия онаси номини олган Европа давлатлари хам киришишга ботиниша олмайди.

Россия хам дунё давлатлари тутган кенг тарқалган услубга қайтди. Бу курашда, Исломга қарши тура оладиган дунёда бирорта мафкура мавжуд эмаслигидан, Ислом ва мусулмонларнинг ўзидан фойдаланишга урунишади. Исломни иккига бўлиб, миллий ва родикал исломчилар деб номлашди. Миллий исломчилар, демократиядан таъсирланган ёки манфаатланган мусулмонлардан таркиб топган. Родикаллари эса, уларнинг назлида Исломдан бошқага кўнмайдиган ва Ислом асосида харакатланадиган ва Исломни хаётга олиб келиш учун сиёсий ва харбий харакатлар олиб боришади.

Лекин Путиннинг хозирдаги харакатлари, илгариги Каримовнинг харакатларини эслатади. Шунда бир қатор таниқли мусулмон шахслар, Хизбга қарши позицияда туриб, ўзлари омонда қолишларидан умид қилишган эди. Аммо уларнинг деярли хаммаси хозир қочқинда, қамоқда ёки дом дараксиз йўқ қилинишди. Иймонларидан кечганлари хали хам Каримовнинг атрофида. Нахотки Россия мусулмонлари ичидан хам юқоридагилар каби иймонидан кечиб бўлса хам арзимаган мансабларини сақлаб қолишга интилувчилар бўлса. Чунки Хизб ут Таҳрир ўз манфаатларини эмас, Ислом ва мусулмонлар манфаатини кўтарди. Шу йўлда шахид ва мазлумлар берди. Мусулмон халқи буни кўриб турибди. Нахотки сизлар Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган Путин томонида туриб харакатланиш билан, Хизб ут Таҳрир ва мусулмонларга қарши курашда ғолиб бўлишларингга ишонсаларинг. 

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here