Ҳақ сўзни айтгани учун Тожикистон тоғути қўлида ўлдирилган янги шаҳид

371
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Бутун мулк Унинг қўлида бўлган Зот ҳар қандай нуқсондан покдир. У ўлдирувчи ва тирилтирувчидир. Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз.

Мангалиев Панжи 45 ёшида Аллоҳнинг изни ила шаҳид бўлиб олий мақомга кўтарилди. Биз уни шаҳид деб ҳисоблаймиз ва Аллоҳ олдида ҳеч кимни оқламаймиз. У Тожикистоннинг жиноятчи тоғути қамоқхоналарининг бирида шаҳид бўлди.

Панжи Ҳизбут Таҳрир сафига 1997 йил Ўзбекистонда қўшилди. У Ўзбекистонда даъватни ёйишда кучли фаолият олиб борди. Ғайрат ва холисликда ўрнак олинадиган мисол бўлди. Бироқ Ўзбекистон хавфсизлик органлари тарафидан кузатувга олингани учун 1999 йил Тожикистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. У ерда ҳам Ислом даъватини ёйишда фаолиятини давом эттирди.

2003 йил август ойида Тожикистон хавфсизлик органлари томонидан қамоққа олиниб унга қаттиқ азоб берилди. Бунинг оқибатида боши ёрилиб мияси чайқалди, ваҳшийларча азоб берилиши натижасида паралич бўлиб ўтириб қолди. Соғлиғи аянчли аҳволда бўлишига қарамай режим югурдаклари бўлган судьялар тарафидан 13 йил қамоқ жазоси берилди.

Ҳижрий 1434 йил 3 зул-қаъда, милодий 2013 йил 9 сентябр душанба куни биз унинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни олдик. Унинг вафоти қийноқ остида амалга ошганини исботлаш учун яқинлари унинг жасадини тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишган.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан биродаримиз Панжининг гуноҳларини кечиришини, уни Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда ҳабибимиз Муҳаммад A билан бирга қилишини сўраб қоламиз. Унинг оиласи ва яқинларига таъзиямизни билдириб, уларга Аллоҳдан сабр тилаб қоламиз.

Тожикистон тоғути Раҳмон ва унинг югурдакларига Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло аламли азоб беришини сўраб қоламиз. Аллоҳ Таоло айтади:

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!»                 [Буруж 10]

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here