Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Sawt Altahrirнинг соғлиқ суғуртасига доир саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Давлатга тобе бўлмаган муассаса хизматчисининг соғлиқ суғуртаси ширкати билан шартнома тузган муассаса суғуртасида иштирок этишининг ҳукми нима?
Муассаса вакили бўлган хизматчининг махсус соғлиқ суғуртаси ширкати билан шартнома тузишининг ҳукми нима?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сиз эй биродар саволга яна ҳам аниқлик киритсангиз яхши бўларди…
Ҳар ҳолда, агар саволдан хизматчиларнинг соқлиқлари ўзлари ишлаётган муассаса томонидан суғурта қилинишининг ҳукми мақсад қилинган бўлса, яъни муассаса хизматчини ва оиласини даволаш эвазига унинг маошидан бир қисмини қирқиб қолса бунинг жавоби қуйидагича:
Соғлиқ суғуртасига нисбатан:
Агар соғлиқни суғурта қилиш иш шартномасига боғлиқ бўлса, яъни унинг ўзи алоҳида шартнома эмас, балки ишнинг шартларидан бири бўлса жоиздир. Агар унинг ўзи алоҳида шартнома бўлса жоиз эмас.
Бунинг тафсилоти қуйидагича: Агар иш эгаси ишчи билан маошидан бир қисмини ушлаб қолиш эвазига унинг ёлғиз ўзини ёки оила аъзолари билан бирга даволатишга келишса жоиз. Чунки асл шартнома ижара шартномасидир ва иш эгасининг ишчини ёки унинг оила аъзоларини даволатиши иш шартномасига боғлиқ. Шартномалардаги шартлар фақат таъқиқланганига нусус келган бўлсагина таъқиқланади, масалан, ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром қилиш каби. Унинг жоиз бўлиши учун унга рухсат берадиган нусусга ҳожат йўқ, балки таъқиқланишига нусус келмаслиги лозим. Яъни у амалларга ўхшамайди. Амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғланишдир. Шунинг учун амалларда қилишга рухсат берган нусус бўлиши лозим. Шартномаларда эса шартлар жоиз, фақат унинг таъқиқланганига нусус келмаган бўлиши лозим. Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф Музаний отасидан, отаси бобосидан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ дедилар:
«وَالْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ إِلَّا شَرْطًا حَرَّمَ حَلَالًا أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا»
«Мусулмонлар ўз шартларига вафо қилишлари лозим, фақат ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шартга вафо қилмайдилар» (Термизий ривояти).
Бу бир жиҳатдан, бошқа жиҳатдан эса бунда ишчининг маошидан бир қисми ушлаб қолинади. Шунга биноан иш эгасининг ишчинининг ёки унинг оила аъзоларининг соғлиғини суғурта қилиши маошдан қирқиб қолиш эвазига бўлади. Бу жоиздир, аввал бошданоқ ишчи ва оиласининг соғлиғи суғурта қилинганми ёки аввал ишчининг ўзининг, кейинроқ ишчи билан иш эгасининг ўртасида ўзаро розилик билан унинг оила аъзоларининг ҳам соғлиғи суғурта қилиниб, шартноманинг бир қисмига айланиб қолганми, бунинг фарқи йўқ. Булар жоиздир.
Аммо соғлиқ суғуртаси ўзи алоҳида шартнома бўлса жоиз эмас. Яъни бир муассаса тузилиб бу муассаса жамоатчиликка «ким касал бўлган пайтида даволанишни истаса ҳар ой бизга маблағ ўтказсин. Биз ўтказилган бу маблағ эвазига унинг даволанишини кафолатлаймиз» деб эълон тарқатади ва одамлар билан шунинг устида шартнома тузилади. Бу ноаниқ нарса устидаги шартномадир. Чунки инсон қачон касал бўлиши ва касалининг оғир ёки енгил бўлишини билмайди.
Биродарингиз 26 зул-қаъда 1434ҳ
Ато ибн Халил Абу Рашта 2 октябр 2013м