Лавров огоҳлантиришдан чарчамаяпти

480
0

загруженное

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Қувайтлик ҳамкасби Сабоҳ Холид Ахмад билан Сурия масаласини муҳокама қилар экан, Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш амалиётини бекор қилишга ташвиқотлар юзага келишидан огоҳлантирди.

“Афсуски, Сурия қаршилик ҳаракати сафида умуман муросага келиб бўлмайдиган тарафлар мавжуд. Улар Жнева 2 конференциясини бекор қилиш ва кимёвий қуролни янгидан ишга солиш учун ташвиқот олиб боради”, деди у.

Ўз навбатида Сурияда энг нуфузли исломий жамоаларнинг бирлашувидан ташкил топган “Жайш-ул Ислом” агар Сурия миллий коалицияси Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Жнева 2 конференциясига қатнашадиган бўлса, ўзлари учун душман саналишини таъкидлаб чиқди.

“Hadas news” сайтининг ёзишича, “Жайш-ул Ислом” сиёсий гуруҳининг етакчиси Муҳаммад Алваш “Anadolu” ахборот агентлигига “агар Сурия миллий коалицияси Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Жнева 2 конференциясига қатнашадиган бўлса у биз учун худди Асад режими каби душманга айланади”, дея билдирди.

Туркистон: Дунё иккига бўлина бошлади.

Мавжуд куфр системаси ва янгидан уйғониб келаётган Ислом системаси. Хар бир қувват эгаси эртами кеч иккисининг бирини танлашга мажбур бўлади. Шу танлов жараёни бошланди. Бу дунёни саросимага соладиган даражада буюк сиёсий жараён бўлади. Куфр олами жуда катта вахимада, Женева 2 сингари лоихалар устида ишлашга мажбур бўлишди. Бу лоиха Россиянинг ташаббуси билан олиб борилаётганидан, АҚШ томонидан тузилган коалицион хукумат ўрталарида сунъий ёки табиий тўсиқлар келиб чиқиши мумкин. Сунъий тўсиқлар, Ғарб томонидан Россияни ўз чегасида ушлаб туриш учун уюштирилса, табиийлари, мусулмон қувват эгаларининг Исломни система (мабдаъ) сифатида шаклланиб келаётганидан таъсирланишлари оқибатида рўй беради.

Юқоридаги Ислом томонига оғиб бораётган мусулмонларнинг харакатлари, бу табиий жараён бўлиб, Инша Оллох давом этаверади. Бугунги кунда Шом Пайғамбаримиз САВ даврларидаги Маккани эслатади. Сийратга мувофиқ, албатта қийинчиликлар ортидан ғалаба, нусрат келади. Чунки Мафкурани фақат бўшқа бир Мафкура енгиши мумкин. Мафкуравий курашда, хеч қандай моддий тўсиқлар ёки курашлар ёрдам бера олмайди. Ислом Мафкураси албатта куфр Мафкураси билан тўқнашади ва мусулмонлар иккисидан бирини танлашга мажбур бўлишади. Хамма нарса ўшанда Ислом ва мусулмонлар ғалабаси билан якунига етади инша Оллох.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here