Қиримда инсон ҳуқуқларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

734
0

11_main

 

Украинада ташкил қилинган “халқаро инсон ҳуқуқлари йиғилиши”да Ўрта Осиё ва Кавказдаги мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган зулмлар ҳақида сўз юритилди.

Руслан Аблаяматов раислик қилган иғилишда Россия ва Ўрта Осиёда фаолият олиб бораётган инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг вакиллари қатнашди.

Россия ва Украинага қарашли жуда кўп ахборот агентликлари иштирок этган бу йиғилишда мусулмонларга нисбатан қўлланиланиётган босқинлар, қочқинлар муаммоси, Россия ва Ўрта Осиё республикаларидаги тоталитар режимларнинг инсон ҳуқуқларини поймол этишлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек айни давлатларнинг мусулмонларга, исломий жамоаларга, хусусан Ҳизб-ут Таҳрирга нисбатан амалга оширган ноқонуний ҳуқуқбузарликлари ёритилди.

Россия “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари раҳбари Виталий Понамарёв Россияда исломий ҳаракатлар, ҳатто энг кичик диний фаолиятлар ҳам босим остида эканлигини ҳақида гапирди.  Понамарёв Россияда Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасига алоҳида эътибор қаратилиб, ноқонуний равишда босим остига олинганлигини урғулар экан бунинг сабаби Россия ҳокимияти Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасини ўзи учун катта таҳдид сифатида кўриши эканлигини таъкидлади.

Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров ҳам Қирғиз ҳукумати томонидан қирғизистондаги мусулмонларга нисбатан қўлланаётган ҳуқуқбузарликлар, жумладан Ҳизб-ут Таҳрир аъзоларига нисбатан амалга оширилаётган тазйиқлар, қамоққа олишлар ҳақида сўз юритди.

Ислом ва мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган зулмлар ҳақида ўз ҳаётидан мисол келтирган Ҳизб-ут Таҳрир аъзоси Виталий Рядинский мусулмон бўлганидан кейин бошидан кечирганларини, 7 йил Россия қамоқхонасида ётиб, сўнгра Украинадан бошпана излашга мажбур бўлганлиги ҳақида гапирди.

Йиғилишни Қирим маданият раҳбарлиги қошидаги дин ишлари вакиллари, Қирим миллий мажлиси ва бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари яқиндан кузатиб борди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here