Ҳаж-2013: Ўзбекистонликлар учун квоталар сақлаб қолинди

387
0

99A62C51-B5E1-41F5-966A-6FC5CA3574DF_mw1024_n_s

 

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж-2013 мавсумида Макка ва Мадинага борадиган зиёратчилар сони сақланиб қолгани ҳақида хабар қилди;

Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан зиёратчилар сонини 20 фоизга қисқартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва бу ҳақида дунёни барча мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон ҳам расмий равишда хабардор қилинган эди.

Саудия Арабистони ҳукумати, ҳаж ва умра ибодатини адо этаётган зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини инфратузулмасини тубдан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани сабабли, бу қарор қабул қилинганини айтган эди.

Ўзбекистонда Ҳаж-2013 мавсумида зиёратчилар сонини қисқартириш бўйича ишлар бошлаб юборилган эди.

Шу билан бирга, мамлакат фуқаролари учун квоталарни сақлаб қолишликка харакат қилинди. Чунки 15 июнга қадар 5200 нафар ўзбекистонликни ҳажга боришини ташкиллаштириш ишлари якунланган эди. Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони ҳаж ишлари бўйича вазирлигига, аввал томонлар келишган квоталарни сақлаб қолишни сўраб мактуб йўллади.

Бундан ташқари Ўзбекистонни Саудия Арабистонидаги элчиси айни масала юзасидан маданият вазири ва ҳаж ишлари бўйича вазир билан учрашди. Ўзбекистон томонидан қилинган сайи-харакатлар натижасида Ҳаж-2013 мавсуми учун ажратилган квоталар аввалги миқдорда сақлаб қолинди ва 5200 нафар зиёратчини барчаси ҳажни адо этишлари мумкин,- дейилади бу хабарда .

 

Туркистон: Ўзбекистондаги мусулмонлар ўз эътиқодлари талаб қиладиган фарз ибодатларни бажаришлари учун ҳам ҳукумат томонидан турли ҳил тўсиқларга дуч келишлари табиий ҳолга айланиб қолган. 

  Чунки Ўзбекистонда ким неча ёшдан намоз ўқиши, аёллар неча ёшдан ҳижоб кийиб, рўмол ўраши ва неча ёшдан ҳажга бориши Ўзбекистон ҳукмати томонидан белгиланади. Бу ҳукумат қабул қилган қарорга кўра, 40 ёшга тўлмаган мусулмонлар ҳаж ибодатига боришлари мумкин эмас. Дин ишлари бўйича қўмита эса ҳукуматни мана шундай қарорларини амалда тадбиқ қилишдан бошқасига ярамайди ҳамда бизга ажратилган квоталарни барчасини сақлаб қолдик деб хабар беришдан уялмайди ҳам.

  Аслида Саудия Арабистони томонидан ҳаж мавсумида  ҳар бир исломий ўлка учун мусулмон аҳолисининг 1 фоизи миқдорида квота ажратилади. Оддий мисол, қўшни Қирғизистон аҳолисининг умумий сони 5 миллион атрофида бўлиб, Саудия бу давлатга 4,5 мингта  квота ажратади. Доғистондан 6  мингдан ошиқ, Чеченистондан 3 мингга яқин, Россиядан 20 мингдан зиёд одам ҳаж ибодатига боради, Ўзбекистон эса аҳоли сони 30 миллион бўлгани ҳолда бор йўғи 5200 квота билан кифояланади.

   Бунинг сабаби Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати ўз мусулмон фуқароларини ҳаж мавсумида мусулмонлар бирлигини намоён этадиган, дуолар мустажоб бўладиган ҳажга юборишдан ҳам қўрқади. Шунинг учун ҳам бу ҳукумат квоталар сонини ошириш ёки сақлаб қолиш ҳақида эмас, аксинча бу квоталарни қандай қилиб камайтириш ҳақида бош қотириши табиий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here