Аскарларнинг ишсиз ётиши ҳукуматнинг қилмишидир!

533
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

Матбуот баёноти

Умми-Дармон радиоси ўтказган радиоконференцияда фуқаролик ва ижтимоий таъминот вазираси Мушоир Давлаб хоним бундай деди: «Вазирлигимиз билан Ёшлар миллий иттифоқи партияси ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда республика етакчилари қўллаб-қувватлаб келган бир неча механизмлар ва ёшлар барқарорлиги лойиҳаси орқали ишсизлик муаммосини ҳал этиш борасида кўплаб ютуқларга эришилди». Кейин бундай қўшимча қилди: «Ушбу ёшлар барқарорлиги лойиҳаси кўпгина таклиф ва фикрларни тақдим этди, шулар орқали ёшларимиз иш ўринларига эга бўлдилар, бу кичик молиялаштириш ёки давлатнинг бевосита иш ўринлари яратиб бериши ёхуд хусусий сектор билан алоқа ўрнатиш орқали амалга оширилди».

Биз аввало ҳукуматга қуйидаги саволни бермоқчимиз: аскарларга ишсизлик ҳолатини ким яратди?! Инсоний ресурсларни ривожлантириш вазирлиги чиқарган сўнгги ҳисоботга кўра, ҳукумат аҳолининг 18,8 %и ишсиз эканини тан олган. Шубҳасиз, аскарлар ишсизлигига бирдан-бир жавобгар давлат. Чунки у ҳукмронлик сиёсати бўйича юрди ва ҳамон юрмоқда (бу сиёсатга кўра, бирор кишини давлат вазифасига олишда унинг қобилияти эмас, ҳукмрон партияга мойиллиги эътиборга олинади). Президент Умар Башир 2012 йил 2 июнда ҳукмронлик сиёсати даври тугагани гапириб, давлат вазифалари жамиятнинг барча қатламларига муяссар бўлиши учун у ҳукмронлик сиёсатидан озод қилинганини эълон қилган эди. Унинг бу гапи ҳукумат ўтган йигирма йилдан зиёд вақт ичида ҳукмронлик сиёсати билан шуғулланганини тан олганини англатади. Демак ишсизликни пайдо қилган шу ҳукуматнинг ўзи. Бу қуйидаги бир неча йўллар билан амалга оширилади:

1)  Ишдан бўшатиш ва ҳайдаш амалиёти. Адаштириш  мақсадида халқ манфаати, дея аталган бу амалиёт ҳукмрон партияга мойил бўлмаган ҳар бир шахсга етиб борди. Бу давлат вазифаларидаги ўн минглаб мулозимлар, мутахассислар ва яхши иш бошқарувчиларни ишдан бўшатиш орқали амалга оширилди.

2)  Ҳарбий муассасани заифлаштиришга уринишлар. Бу катта зобитлар ва жанг соҳасини яхши эгаллаган ҳарбийларни нафақага чиқариш, сўнг ҳарбий ўқув юртларига, қўмондонлик билим юртларига қабул қилишни ҳукумат партиясига аъзолик ва унга мойилликка чеклаб қўйиш билан амалга оширилди.

3)  Халқ манфаати, деган дастак билан судьяларни ишдан бўшатиш.

4)  Иқтисодий секторга солиқлар солиш орқали иқтисодий сиёсатни капиталистик асосда олиб бориш. Бу эса завод-фабрикаларнинг тўхтаб қолишига ва қишлоқ хўжалигининг қисқартирилишига олиб келди.

Бу ва бошқа омилларнинг барчаси Судандаги ишсизлик нисбатини орттирди ва ишга қабул қилиш шартлари сиёсий, қабилачилик ва этник асосга айланиб қолган давлат вазифаларининг вайрон бўлишига, сон-саноқсиз ишсиз аскарлар вужудга келишига олиб келди. Бу ўз навбатида, хорижга кетиб қолиш ё йўлларда ишсиз ўтириш ёки мутахассислигидан бошқа соҳада ишлаш билан юртнинг иқтидорли шахсларга бой иқтисодиётини йўқ қилди, давлат вазифасига қобилият ва иқтидорга қараб эмас, балки режимга мойилликка  қараб ишга олинадиган бўлди.

Энди, Мушоир Давлаб хоним айтган кичик молиялаштиришга келсак, бу балога бало қўшаётган ва баракани йўқ қилаётган судхўрлик кредитларидан ўзга нарса эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

«Аллоҳ судхўрликни йўқ қилади»                                                                          [Бақара 276]

Капиталистик асосга қурилган бу режим ишсизлик муаммосига ечим топа олмаслиги, аксинча, уни келтириб чиқараётгани аллақачон маълум бўлган.

Шунинг учун тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатида, ғамхўрлик ва кифоя давлатида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган низомни пайдо қилиш учун қаттиқ фаолият қилмоқ лозим. Зеро, ушбу давлатнинг иқтисодий сиёсати Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатига асосланади, у бирор ҳизб ёки жамоага – бошқасини қолдириб – имконият яратиб бермайди. Чунки Халифалик давлатида шахслар, модомики фуқароликка эга эканлар, бир-бирларидан ажратилмай, Ислом аҳкомларига мувофиқ ҳамма тенг бўлади. Ислом аҳкомларини ўрганиб чиқишдан шу нарса аён бўладики, улар барча инсонларга юрт бойликларидан фойдаланиш имконини яратиб беради. Ҳатто Халифалик давлати ҳамманинг яхши яшашига етарли иш билан таъминланишига аралашади. Масалан, Росулуллоҳ A емиш учун ўтин кесиш билан шуғуллансин деб бир кишига ақрон билан болта берганлар. Шунинг учун ҳам Ҳизбут Таҳрир одамларни капитализм зулмидан Ислом адолатига олиб чиқиш учун ўз амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта етакчилигида Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизбут Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

Телефон: 0912377707 – 0912240143

Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here