Туркистон:
Қирғизистондаги сиёсий жараён ва вазиятларни тўғри тушуниш учун, халқаро сиёсатни ва унга таъсир кучига эга давлатларнинг сиёсатларини тўғри тушуниш лозим. Чунки Қирғиз давлати ва унга қарши мухолифот олиб бораётган сиёсий курашлар, ташқи давлатларнинг Қирғизистон ичкарисидаги манфаатларини, бир бирига нисбатан тескари бораётганига бориб тақалади. Хатто давлат структуралари ва куч оргонлари, давлат ва мухолифот тарафдорлари бўлиб бўлиниб олган.
ГКНБ томонидан келтирилаётган қўпорувчиликка қарши олиб борилаётган ишлар, уларнинг таъбири билан хавфсизликни таминлаш учун қилинган амалиётлар, аслида ўзлари учун бирор моддий ёки сиёсий манфаатни кўзлаб қилинган амалиётлардир. Бундан илгарироқ, ҳудди шу сингари Қумрор масаласи бўйича, мухолифотни Хизб ут Таҳрир билан ҳамкорликда деб ҳаммаёққа жар солди. Мақсади муҳолифотни норозичилик митингларини вақтинча бўлса хам ортга суриб туриш эди.
Навбатдаги сабаблардан яна бири, куфр томонидан бериладиган ёрдам пулларини кўламини кўпайтириш эди. ОБСЕ билан уюштирилган мажлисда бунга гувоҳ бўлдик. Хатто ўзини сиёсий эксперт санаган Маликов ҳам, юқоридаги Хизб ут Таҳрирга қарши убштирилаётган навбатдаги бўғтондан, куфрдан садақа олиш илинжида фойдаланди.
Қирғизистоннинг хақиқий муаммоси ҳам ана шу ерда. Сиёсатчини, давлат арбобларини ва куч структура ходимларини беъмалол арзимас хақ эвазига сотиб олиш мумкин. АҚШ манфаатларига қарши бориб олишиб, энди ундан қаттиқ хадикда эканларининг ҳам сабаби шундан. АҚШ пул билан Қирғиз етакчиларини хохлаган тарзда бир бирларига қарши йўналтириши мумкин. Фақат Хизб ут Таҳрирни эмас.
Бизларнинг қувватимиз ҳам уларнинг заифликлари ҳам шунда. Уларни дахшатга солаётган хақиқат шундан иборат. Яъни Хизб ут Таҳрир Қирғизистонда ягона хақиқий етакчи гуруҳга айланиб бормоқда. Унга бўҳтонлар қилишса халқ бунга ишонмади, уни экстремист деса халқ уни ўз бағридан чиқариб туртиб юбормади. Буларнинг барчаси, Қирғизистон Хизб ут Таҳрир Исломий жамоати, ўзининг номига доғ тушурмаган холда, ўзи белгилаган табиий йўлида, куфрнинг найрангларидан сақланиб ва бошқаларни огохлантириб келиши каби тўғри сиёсий ишларни йўлга қўйиб келишаётганлари эвазига бўлди. Шу харакатлар уларга халқ орасидаги хозирги мавқеъларга эришишга асос ва замин бўлди.
Демократик партияларнинг бирортаси бу мавқени қўлга кирита олмади. Хозирда уларнинг барчасига халқ томонидан ҳеч қандай ишонч қолмаган. Улар олиб боришаётган митинг ёки мажлислари, муайян пул ёки бошқа моддий манфаатлар эвазига уюштирилади. Худди мана шу холат ўзларини ҳам вахимага сола бошлади. Бу мафкуравий бўшлиқ дейилади. Бунда фидоийлар танқислиги балки вужудга келмаслиги кузатилади. Чунки фидоийлик бирор бир мафкура асосида бўлади. Нафақат Қирғизистон, Ўрта Осиё давлатларининг бирортасида тарғиб қилунгудек мафкуранинг ўзи йўқ.
Энди Қирғизистонни шу холатидан олиб чиқиб кетиш мумкинми? деган савол туғилади.
Мумкин, фақт ўзини якка холатда эмас. Унинг муаммолари халқаро сиёсатга боғлиқ бўлганидек, муаммонинг ечими ҳам ўша халқаро сиёсат ўзгаришига боғлиқ. Чунки Қирғизистоннинг ўзида деярли муаммо йўқ. Агар уни куфр катталари ўз ҳолига ташлаб қўйишганида эди, муаммонинг ўзи қолмас эди. Лекин бу иш ўз ўзидан бўлмаслигини билган Хизбут Таҳрир, ўз фаолиятини дунёда ана шу куфрнинг таъсиридан мусулмонларни Ислом билан қутқаришга қаратди.