Темир йўл қурилиши ҳақидаги ҳужжат имзоланмади.

558
0

0

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши ҳақидаги шартнома лоиҳасининг имзоланиши Хитой ва Қирғизистон томонидан ноаниқ вақтга тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Қирғизистонга расмий ташрифи якуний хисоботидан маълум бўлди.

Мазкур темир йўл қурилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида томонлар кўп маротаба баён қилган бўлсаларда, ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар тизмасида бу лоиҳа йўқ эди.

Бу орада, вице-премьер Жоомарт Оторбаев, ташриф чоғида бу масала юқори даражада муҳокама қилинганлигини айтди. “Айни вақтда темир йўли қурилишининг бизнес-модели ишлаб чиқилмоқда. Бу ўта кенг миқёсли лоиҳа, шунинг учун ҳам кўп вақт керак бўлади”, – деди у.

Шунга қарамай вице-премьер, шартнома лоиҳасини имзолаш ортга сурилишининг сабаблари ҳамда темир йўл қурилиши бизнес-модели қачон тайёр бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан ўзини олиб қочди.

Кўпчилик мутахассислар асосий сабаб темир йўл қурилиши хусусида Россиянинг қатъий позицияси эканлигини айтмоқда.

Россиялик экспертлар таҳминига кўра, Хитойга бу йўлнинг қурилиши мамлакатнинг ғарб тарафидан хавфсизлиги учун зарур, Россия хавфсизлигига эса бу нарса салбий таъсир қилиши мумкин.

Шу вақтнинг ўзида, Ўзбекистон мазкур йўналишдаги темир йўли қурилишининг лоиҳаларини амалга оширишликни қўллаб қувватламоқда.

Туркистон: 

Ха темир йўл масаласи, АҚШнинг “ипак йўли” лоихасига тегишли. Бу лоиха эса Россиянинг ЕВРОЗЕС лоихасига қарши тузилган. Шунинг учун бу хужжат имзоланиши кейинга сурилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here