Ҳарбий ишғол бутун минтақани ўт ичида қолдиради

500
0

images

АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгел агар президент Барак Обама буйруқ берса, Пентагон Суриянинг Ғута минтақасида содир этилган кимёвий ҳужумга раддия сифатида Асад режимига қарши ҳарбий ҳаракат бошлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

АҚШ президенти Обама ўтган йили декабрь ойида қилган баёнотида: “Асаднинг кимёвий қурол қўллаши қизил чизиқдан ўтишини билдиради, ана шунда Америка Сурия халқини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Мен Башар Асадга ва унинг тарафдорларига шуни айтмоқчиманки, бутун дунёнинг кўзи сизга тикилган. Кимёвий қуроллардан фойдаланиш таъқиқланади! Агар сиз мана шу қизил чизиқдан ўтиб кетиш билан катта хатога йўл қўйсангиз, яъни кимёвий қурол ишга солсангиз, АҚШ сизларга нисбатан чора кўришга мажбур бўлади”, деган эди.

Хейгел Малайзияга қилган сафари чоғида журналистларга берган интервьюсида айтишича, Президент Обама Пентагондан ҳар қандай кутилмаган ҳолатга тайёр туришни талаб қилган.

Вошингтон, Лондон ва Париж Асад режими чоршанба тонгида Ғута минтақасига кимёвий ҳужум уюштирганлигини кўрсатувчи далиллар ортиб бораётганини айтишган. Агар бу далиллар қатъий тасдиқланса кучли раддия бериш даъво қилинмоқда

Ал-жазиранинг Вошингтонга юборган вакилининг айтишича, президент Обаманинг ўрта ер денгизида АҚШ денгиз кучларини ҳужумга шай қилиб қўйиши билан бирга Британия бош вазири Девид Камерон ва бошқа қўмондонлар билан алоқа боғлаши Сурияга қарши ҳарбий амалиёт бошланиши эҳтимолидан дарак бериб турипти.
Бундан аввал Президент Обама телефон орқали Девид Кемирон билан боғланиб Сурия мсаласини қирқ дақиқа муҳокама қилганлиги хабар қилинган эди. Хабарларда айтилишича икки раҳбар Сурия режими кимёвий курол ишлатганининг далиллари кўплиги ҳақида якдиллик билдирганлар.

Сурия ҳукумати фуқароларни кимёвий қуролдан нишонга олганини инкор этиб, айбни исёнчиларга тўнкар экан, “АҚШ етакчилигидаги ҳарбий ишғол бутун минтақани ўт ичида қолдиради”, дея таҳдид қилиб чиқди. Айни таҳдид АҚШ ва Британи раҳбарлари делефон орқали мулуоқот ўтгазгандан кейин Сурия ахборот вазири Имрон Заабий тилидан янгради. Заабий Эрон ва Россиядан олаётган кўмакка ишора қилиб, Сурия минтақадаги дўстлари ва иттифоқчилари дастагида ҳамон ўзининг кучлилигини сақлаб қолганлигини даъво қилди.

Шунигдек Сурияни дастаклаб келаётган Эроннинг энг юқори даражали генералларидан бири Масъуд Жазоирий ҳам “АҚШ Сурия борасида қизил чизиқдан ўтадиган бўлса унинг оқибатлари Оқ уй учун ёмон бўлади”, деб огоҳлантирган. Жазоирийга кўра, Сурияга қарши ҳарбий ҳаракат бошланса, Теҳрон четда қараб турмайди.

1 COMMENT

  1. yana oldingide hila bo’larkanda ha iflos kofirlar tehron qarab turmedi mush nima qilasan yana amerikani bayrogini yokasan holosmi amerika pentagondi kirgizarmish mujohidlardi rasa qirasanmi 1 2 ta asad ga bo’mba tashab 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here