Халифалик бўлганда бу ҳолат юз бермасди

500
0

008

Сурияда Асад режими тарафидан бутун жаҳон кўз ўнгида мусулмонларга қарши кимёвий қурол ишлатилганлиги кундек равшан бўлиб қолди. Ҳужум жараёни тасвирга туширилган видео лавҳаларда кимёвий заҳарни инсонларга қандай таъсир қилаётганини кўриш мумкин. Заҳардан бўғилиб, ўзини у ёқ – бу ёққа уриб жон таслим қилаётган одамларда қон ёки очиқ жароҳат аломатлари кўринмайди.

Бу видео тасмаларни кўздан кечирган кимёвий қуроллар бўйича Британиялик экспертга кўра, бу белгилар кимёвий қурол ишлатилганлигига далолат қилади. “Жабрланганлар сони, симтонлар манзарасида давомийлик, буларни сохталаштириш ўта мушкул”, дейди мутахассис.

Шу боис Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилояти тарафидан Анқарадаги Ҳожи байрам жоме масжидида Сурияда қатл этилган мусулмонлар учун ғоибона жаноза намози ташкил этилди. Жума намозидан кейин ўқилган ғоибона жаноза намозидан сўнг йиғилганларга “Халифалик бўлганда бу ҳолат юз бермасди” номли баёнот тақдим қилинди.

Ҳизбут-Таҳрир номидан сўзга чиққан Байрам Сайнак Мусулмонларга қарши қилинаётган хунрезликларда мусулмонлар бошида турган ҳокимларнинг хиёноткорона позициясини очиб ташлади.

Байрам Сайнак дунёнинг ҳар ерида кечаётган қатлиомлар изидан мусулмонлар ҳокимларининг  – агар журъат қила олса – фақатгина қоралаб чиқишдан ёки БМТ ва НАТО каби қўллари мусулмонлар қонига беланган ташкилотларни ишга аралашишга даъват қилишдан нарига ўтолмаслиги ҳақида гапирар экан, Сурияда, Ироқда, Афғонистонда, Бирмада ва Мисрда қатл қилинган мусулмонлар қиёмат кунида Ислом Умматининг ёқасига осилиши ва ўзларни ёрдамсиз ташлаб қўйган кишилар устидан Аллоҳга шикоят қилиши ҳақида сўз юритди.

Бу муаммолардан қутишилиш фақатгина кўз ёш тўкиш ва дуо қилиш билангина амалга ошмаслигини, балки бунинг учун Халифалик давлатини тиклаш учун қаттиқ ҳаракат қилиш лозимлигини ва агар ҳозирда бир Халифамиз бўлганда бу қатлиомга ҳеч ким журъат қила олмаслигини билдирган Сайнак сўзларига ушбу дуо билан якун ясади: “биз бугун Аллоҳга ёлворамиз ва ундан ёрдам сўраймиз. Роббимиз, бизларга янгидан Муътасимлар, Салоҳиддинлар ва Абдулҳамидларни юборгин. Уларнинг қўллари билан бизни душманларимиз устидан ғолиб қилгин”.

Баёнот ортидан Сурия мусулмонларининг ҳаққига қилинган дуода улар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган Халифалик давлатини талаб қилганликлари учун қатл этилаётгани айтиб ўтилди. Шунча қонлар, шунча қурбонлар қаршисида кўр, кар, соқов бўлиб қолган ҳокимлар ўрнига мусулмонларнинг додларига қулоқ соладиган бир Халифа сўраб Аллоҳга илтижо қилинди.

http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=Xsxu5GvsWqE

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here