Бейнарт: АҚШнинг нотўғри сиёсати Мисрни Сурияга айлантирмоқда

585
0

00

Америкалик сиёсий таҳлилчи Петер Бейнарт Мисрда юз бераётган ҳодисалар ҳақида ўз фикрини билдирди. Миср АҚШ ташқи сиёсатида катта муваффақиятсизликни намоён қилди, деб ҳисоблайди у. Унинг таъкидлашича, Оқ уйнинг нотўғри позицияси Сурияда бўлаётгани каби, Мисрда ҳам қуролли ҳужумга ўтадиган экстримистик оқимларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

“Мен одатда призидент Барак Обама идорасини мудофаа қилиб келаман. Аммо ўйлашимча, унинг сиёсати фожеали мусибат келтирди. Жон Маккейн каби сенаторлар Америка нуфузининг ҳажми ҳақида ўртага ташлаган сўровларида ҳақлидирлар”, деди Бейнарт.

“Эҳтимол Америка катта нуфузга эга эмасдир, лекин инқилоб амалга оширилган лаҳза Миср сиёсатига таъсир қилиш мумкин бўлган лаҳза эди. Ўшанда Мусулмон биродарларни саҳнага қайтиб, сиёсий ролини ўйнаб беришига имкон бериш зарур эди. Бизнинг қўлимизда Миср ҳарбийларини бунга рухсат беришга мажбур қилиш фурсати бўла туриб лекин биз бу нуфузни ишга сола олмадик”, дея қўшимча қилади таҳлилчи.

Бейнарт Мисрда юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар ҳақида ўз фикрини намоён қилар экан, Мусулмон биродарлар ичидаги Экстримистик унсурлар саҳнадаги асосий ўринни эгаллашига ишора қилди. “Яқинда Сурияда бўлаётгани каби, Мисрда ҳам қуролланган Исломий қаршилик ҳаракатига гувоҳ бўламиз. Бу ҳужжатлар мажмуаси ҳозирги АҚШ идорасининг улкан маваффақиятсизликка юз тутаётганини қўрсатиб турипти”, дея фикрини изҳор этди Байнорт.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here