Туркия исломчилари диндаги ўз шерикларини Миср бўхронига аралашишликка чақирмоқда.

680
0

1

Беш минга яқин одам Истамбулнинг марказида Миср муваққат ҳукуматининг ҳаракатларига қарши норозилик митингига йиғилдилар. Намоиш қатнашчилари Қоҳирадаги исломчиларни тарқатиб юбораётган ҳарбийларни “тинч фуқароларнинг қотиллари” деб қораладилар.

Митингда Миср ҳарбийларини давлат тўнтаришида айбловчи шиорлардан ташқари дунёнинг бошқа исломий ўлкаларига ҳам Мисрдаги хунрезликни тўхтатиш учун аниқ ҳаракатлар қилишга чақириқлар янгради.

Туркиянинг Бурса шахридаги норозилик акциясида эса шахсан премер-министр Ражап Тойип Эрдуғон иштирок этди. Эрдуғон Миср мудофаа министри Абдул Фаттоҳ ас-Сисини Башар Асадга қиёслади ва иккисини ҳам тинч аҳолини ҳатто масжидларда ўлдириб, инсофларини йўқотганликларида айблади.

Аввалроқ Туркия Мисрдан ўз элчисини чақириб олган. Қоҳира ҳам айнан шу алфозда жавоб қилган. Ундан ташқари икки мамлакатнинг режалаштирилган ҳарбий-денгиз муштарак машқлари ҳам бекор қилинган.

Туркистон:

Эрдагон қайси нийят билан қилмасин тўғри қилди. У Сауд қироли ва араб ўлкалари амирларидан фарқ қилиб, ўз халқи билан бирга Ислом ва мусулмонлар душманларига қарши позицияни эгаллади. Хар бир ишимизнинг охири хайрли бўлсин Амиин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here