Тинч намойишчилар қирғинга учради

618
0

0.0

Наҳза ва Робиа майдонидан келган ишончли хабарларга кўра, намойишчилар эрта тонгдан қонли ҳужумга учраганлар. Айтилишича, ҳужум биринчи лаҳзаларидаёқ даҳшатли суратда бошланган. Намойишчилар қўйган тўсиқларни олиб ташлаган булдозерлар чодирларга қараб юриш қилган. Булдозерларни тўхтатиш учун баъзи намойишчилар унга қарата тошлар отишган.

Расмийлар намойишчилардан 15 киши ҳалок бўлганлигини айтмоқда, бироқ “Мусулмон биродарлар” жамоаси юздан ортиқ намойишчилар ўлдирилганлигини ва минглагани яраланганлигини айтмоқда. Бир неча соатдан бери тинмаётган ўқ овозига ишора қилган “Ҳуррият ва адолат” партиясининг етакчиси 300 киши ўлдирилганлигини айтган.

Ал-жазира тасвирчиси Муҳаммад Закийнинг айтишича, Робиа майдони ҳар тарафдан ўраб олинган, майдондан чиққан киши ўлдирилган.

Хавфсизлик ходимлари томонидан ўраб олинган майдон ичида қўлидан жарожат олган Закий намойишчилар майдондан чиқа олмаганлигини ва ўзи дохил жароҳат олган кишилар муолажа оилишга имкон топа олмаганини баён қилди.

Тасвирчи ўзи гувоҳ бўлган ҳолатлар ҳақида гапирар экан, майдон ичида барпо қилинган вақтинчалик шифохона жасадлар билан тўлганлигини ва полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газли бомбалар ушбу шифохонага ҳам улоқтирилганлигини билдирди.

Тасвирчи Закийнинг маълум қилишича, бинолар томларига жойлашиб олган қуролли кучлар майдондаги нимойишчиларга қарата ўқ узган.  “улар намойишчиларни нишонга олишди. Уларга нисбатан гўёки, Мисрлик эмас, бегоналардек муомала қилишди”, дейди гувоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here