Сурия миллий коалицияси “йўл харитасини” тасдиқламоқда.

331
0

0.0

Сурия миллий коалицияси вакиллари бугун 14 августда кўчиб ўтиш даврининг “йўл харитасини” тасдиқлаш учун конференцияга Истамбулда йиғиладилар. “Миллий келишувга етишиш ҳамда адолатни тиклашлик” режалаштирилган бу ҳужжатни шу коалиция етакчиси Аҳмад ал-Жарба тақдим этади.

Ҳужжат Сурияни президентли-парламентли республикага ўзгаришини ва 1950 йилги конституцияга қайтишини кўзда тутади ва ҳукуматдаги уч йўналишнинг – ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд йўналишларининг мувозанатини тасдиқлайди. Шунинг билан бир қаторда, ҳужжат, мамлакат раҳбари фақат сунний мусулмон бўлиши кераклигини белгилайди.

Ҳужжатнинг диний, ирқий ва ақидавий партиялар ташкил қилишни ман этувчи банди, сафини суриялик “мусулмон биродарлар” вакиллари ҳам ташкил қилаётган бу коалиция ичида келишмовчилик ва бўлинишликни келтириб чиқариши мумкин.

Мухолифат Башар Асадни тахтдан ағдаргач ҳуқуққўрғов органлари ва куч структураларига ўзгартишлар киргизишликни ният қилган. Инсонийликка қарши жиноятлар содир этганлар трибуналга топширилиши кутилмоқда. Шу қаторда мухолиф ташкилотлар сафидаги “зулм ўтказувчиларни” ҳам судга топшириш мақсад қилинган.

Ал-Жарба 8 август куни Аммонда нутқ сўзлай туриб, мамлакатнинг қўзғолончилар назорат қилиб турган шимолий ҳамда жанубий ҳудудларида ташкил қилишни ният қилаётган Сурия миллий армияси сафига одам йиғиш кутилаётганлиги ва бу армия у ердаги “уруш амирлари зулмларига” якун ясашлиги ҳақида баён қилган.

Туркистон:

Юқоридаги каби харакатларни бизларга қанчалар инсонпарвар ва худди мавжуд вазиятлардаги ягона ечимдек қилиб кўрсатишга уринишлар кучаймоқда.

Мақсад сиёсат илмини мумкунотлар илми деган тушунчани дунёга нотўғри талқин қилиб келишаётганида. Улар сиёсатни риал вокеликда кетаётган сиёсий жараёнларга таъсир ўтказишда яъни мавжуд система асосидагина ислох қилиш лозим, акс холда воқеъни ўзгартириш учун олиб борилаётган барча харакатлар мақсадсиз ва натижасиз дейишади. Шунинг учун улар, демократияга асосланмаган бошқа Мабдаъий инқилобий харакатларнинг барчасини инкор қилиб, уларни ҳар хил атамалар билан номлаб, уларга қарши жуда қаттиқ мафкуравий кураш олиб боради.

Уларга хизмат қилиб келаётган барча сиёсатчилар ҳам, уларнинг шу тарбияси асосида таёрланганлигидан, миллий коалиция сингари бошқача Мабдаъдан келаётган инқилобий харакатларни қабул қилишлари анча қийин кечади. Улар вазиятни ўзгартириш зарурлигини билган холларида унга аралашишга уринишади, лекин ўзгартиришнинг ўзгача йўлларини билмаганликлари ёки у йўлларга ишона олмаётганлари туфайли, мавжуд система асосида харакатланаверишади. Токи умидсизлик уларни тўла қамраб олганида, риалистларга айланиб, бор вазиятни сақлаб қолиш устида бош қотира бошлашади.

Хозирдаги воқеъда кетаётган ўзгаришлар, мусулмон сиёсатчиларини ҳам олиб боришаётган харакатларида иккилантира бошлади. Куфр уларга сафсата деб, ўз юртларига олиб бориб ўқитиб уқитиб келаётган барча фикрлар, воқеъда акс тасдиқини топа бошлади.

Улар сиёсатни бошқаришга яроқсиз деб уқтириб келаётган Ислом, Мабдаъ сифатида қад рослаб кела бошлади. Уларнинг иккиланишлари куфр оламини ҳам ташвишга сола бошлади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here