Миср яна қайнай бошлади.

0
554

Робиа ал-Адавия масжиди ҳамда Миср давлат университети ёнида ўтаётган норозилик намоишларини тарқатиб юбориш амалиётлари чоршанба куни тонг саҳарда бошланди.

У ерга армия ва полициянинг кучайтирилган бўлинмалари сафарбар қилинди. Майдонларга ҳужум вақтида улар ўқ отув қуролларидан ҳамда кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланганлар.

“Устимиздан учоқлар учиб, мана бундай бомбалар ташламоқда, ҳар тарафдан снайперлар бизни ўққа тутмоқда”, – дейди масжид ёнидаги намоиш қатнашчиларидан бири. Ҳалок бўлганлар майдондан олиб чиқиб кетилмоқда, ярадоларга эса ўша ернинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тўқнашувлар нафақат Қоҳирада, бутун мамлакатда юз бермоқда. Сувайш, Ал-Мино, Ал-Файйум ҳамда бошқа вилоятларда Мурси тарафдорлари билан унга қаршилар ўртасидаги тўқнашувларда полиция исломчиларга қарши ҳаракат олиб бормоқда.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ҳалоқ бўлганлар сони 150дан ортиқ, ярадорлар икки минга яқин. “Бу қотилликлар геноциднинг ўзидир, – дейди «Мусулмон биродарлар» етакчиларидан бири Муҳаммад ал-Балтаги. – Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ҳарбий тўнтариш барбод бўлганини ўзини эса суд кутаётганини яхши билади. Шунинг учун ҳам у армия ва халқни гражданлар урушига тортмоқчи”.

Қоҳирада, Искандарияда шунингдек мамлакатнинг тўққиз вилоятида фавқулотда ҳолат эълон қилинган.

 

NO COMMENTS