АҚШ ва Миср ҳарбийлари ўртасидаги алоқалар

467
0

1

Вошингтонда ўтган семинарда бир гуруҳ мутахассислар Америка идораси билан Миср ҳарбийлари ўртасидаги алоқалар устида баҳс мунозара юритишди.

Мисрдаги вазият тобора кескинлашиб, тинч аҳолига қарши куч қўлланиш даражаси ошиб борар экан, АҚШ Миср армиясига кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатадими ёки давом эттирадими?

Америка ташқи ишлар университетининг профессори Хиллари Манн Леверетт, Миср-Америка иттифоқининг раиси Мухтор Комил, Ал-жазира тармоғининг сиёсий таҳлилчиси Марвон Башшора ва ўрта шарқ иниститутининг тадқиқотчиси Муҳаммад Миншавий ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилишди.

Профессор Манн Леверетт АҚШ идораси Миср армиясига кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатишини эҳтимолдан узоқ санайди. Чунки бу – унинг сўзларига кўра – АҚШ манфаатига зиддир. У Ақш томонидан қилинган таҳдидлар ва огоҳлантиришлар Генерал ас-Сисининг йўлига тўсқ бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

Марвон Башшоранинг эътибор қилишича, АҚШнинг Миср ҳарбийларига кўрсатаётган ёрдами Америкача эксплуатация қилишдир. “Ундан мақсад Америка миллий хавфсиизлигини ҳимоя қилиш, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эмас”, дейди Мутахассис.

Таҳлилчи Муҳаммад Миншовийнинг фикрича, АҚШнинг Миср ҳарбийларига кўрсатаётган ёрдами фақат битта ҳолатдагина кесилади. У ҳам бўлса Миср Армиясининг Исроилга ҳужум қилиш учун қадам ташлашидир. Бироқ, унга кўра, бу амри маҳолдир.

Мухтор Комил ҳам Америка идорасининг Миср ҳарбийларига кўрсатаётган ёрдамининг тўхтатилишига ишонмайди. Чунки ўрта шарқ бошидан кечираётган вазиятлар туфайли Миср армиясини қўлида тутиб туриш АҚШ учун ўта муҳимдир.

Мухтор Комил Америка идорасининг Миср армиясини қўлида тутиб туришга ҳаракат қилаётганини таъкидлар экан, Вошингтон, гарчи бу демократия ва инсон ҳуқуқларига қаратилган ўзининг кониституцион асосларига мос келмаса ҳам, ўз манфати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмай бу йўлда давом этишига эътибор қаратди.

Туркистон:

Юқоридаги тахлиллар ва умуман олиб борилаётган музокараларнинг барчаси, АҚШнинг олиб бораётган халқаро сиёсатига қарши Англияпараст қувватлар томонидан уюштирилади. Улар АҚШни Суриядаги Россиянинг холатига туширишмоқчи. Лекин АҚШнинг халқаро сиёсатда тутган ўрни ва вазни, Россияникидан бир неча ўн баробар катталигидан, унинг обруйига етадиган зиённинг кўлами ҳам ўшанча катта бўлади.

АҚШ бу қўйилаётган саволларга жавоб беришга мажбур. Миср армиясини дастаклашда давом этишга ҳам мажбур. Бу холатдан у албатта чиқиб кетади, лекин қанақанги найранг ишлатар экани қизиқ. Аниғи шуки, у кайси йўлни тутмасин, ҳақ бўлиб чиқаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here