Мисрда бўлиб ўтган давлат тўнтаришнинг сабаби Халифалик тушунчасидир

540
0

0

Исроилга қарашли ҳарбий разведка ташкилотининг раиси генерал Авив Коҳави Мисрда бўлиб ўтган давлат тўнтариш сабабини очиқлади. Унинг иддао қилишича, Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатган ҳарбий инқилобга “Мусулмон биродарлар” жамоасининг Исломий Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилишлари сабаб бўлган.

“Мусулмон биродарлар”  жамоаси ўзлари амалга оширишни истаган икки мақсад устида ташвиқот олиб борганлигини даъво қилган Коҳави “Мусулмон биродарлар  жамоаси Исломий Халифалик тиклашни ва Ислом шариати билан бошқариладиган янги бир Миср давлатини майдонга олиб чиқишни мақсад қилган”, деди.

Коҳави ўз нутқида Туркия ва Мисрдаги бошқарувларга ҳам, шунингдек Ливия, Тунис ва Марокашдаги бошқарувларга ҳам диққатни тортди.

Айни ташкилотнинг собиқ раиси Денни Ятумнинг фикрича, Миср армияси билан “Мусулмон биродарлар”  жамоаси ўртасида қонли тўқнашув бўлиши вақт масаласидир. “Бу вазият эса Исроилни қаттиқ хавотирга солади”, деди у.

Денни Исроил бу вазиятдан ҳимояланиш учун Қоҳира ва Тел-Авив ўртасида тузилган тинчлик битимини тартибга солиши лозимлигини таъкидлади. У Тел-Авивдан Исломий ҳаракатларни бартараф қилиш ва келажак сайловларга киришишга изн бермаслик борасида Миср ҳарбийлари билан тузилган битимни сақлаб қолиш ва уни кучайтиришни талаб қилди.

Денни Ятумга кўра, Тел-Авивнинг стротегик манфаатлари “Мусулмон биродарлар” жамоасининг ҳокимиятга қайтмаслигини ва у ердаги демократик ўзгаришларни назорат остига олиш учун ҳукмронликни ҳарбийлар қўлга олишини тақозо қилади.

Бироқ Исроилнинг Мисрдаги собиқ элчиси Исҳоқ Лафнунга кўра, “Мусулмон биродарлар” жамоасини Миср сиёсий саҳнасидан кетказиш амри маҳолдир.

Лафнуннинг таъкидлашича, Мисрда сиёсий ечимга келиш зарур. Чунки ҳарбийларни “Мусулмон биродарлар” жамоаси билан тўқнашуви армия мавқейини пасайтириб исломийлар нуфузини ошириб юборади.

Туркистон: 

Исроилнинг бораётган ўзгариш жараёнлардаги манфаати, хаёт маъмоти масаласи бўлиб, бошқа куфр давлатларидан тубдан фарқ қилади. У туғулиб келаётган Халифалик давлати билан хатто яхши қўшничилик холатида ҳам бўла олмайди. Қолган куфр давлатлари эса, яхши қўшни бўлишлари мумкин, чунки улар дунё ва Ислом олами тан олган давлатлар бўлиб, Халифа улар билан ташқи сиёсатини, бошқа давлат билан олиб бориладиган асосда олиб боради. Исроилни эса Ислом Давлати давлат сифатида тан олмайди. Уни босқинчи ва уюшган мусулмонлар қотиллари деб, шу асосдаги Шаръий ҳукм билан муомила қилади.

Қассобга ёғ қайғувси, эчкига жон қайғувси дейилганидек, АҚШ ва Европа давлатлари, ўз манфаатлари йўлида Исроилни Халифа қўлига ташлаб кетишади. Буни Исроилнинг ўзи ҳам яхши билади. Юқоридаги демократик жараёнларни кучайтиришга бўлган харакатлари ҳам, ана шу хавотирларидан келиб чиққан. У бутун дунё системасини ушлаб келаётган катта давлатлар, кетаётган жараёнларга бепарволашиб қолишидан  қаттиқ хавотирда. Лекин ўша кунни келиши муқаррар, вақт масаласи қолди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here