Россия ва АҚШ Сурия бўйича келишиб олди

571
0

0

Бир қарашда Сурия масаласида АҚШ ва Россия бир бирига зид позицияни эгаллагандек кўринади. Улардан бири Сурия Президенти Башар Асадни дастаклаб, турли қурол яроқлар билан очиқ суратда таъминлаб келаётган бўлса, иккинчиси Асад ҳокимиятдан кетиши зарурлигини таъкидлаб келади.

Бироқ куни кеча Вашингтонда Россия ва Америка ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ўртасида бўлиб ўтган 2+2 доирасидаги учрашувдан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан бир неча масалаларда келишиб олганлигини баён қилди. Баёнотда айтилишича, тарафлар Женева шаҳрида имкон қадар тез фурсатда Сурия бўйича тинчлик анжумани ўтказишга келишиб олган. Шунингдек  у Женева конфренциясига замин яратиш учун шу ойнинг охиригача  томонлар ўртасида яна бир маротаба  учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди.

Сергей Лавров 2+2 доирасидаги учрашувдан олдин Вошингтон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қанча ҳужжатлар тайёр эканлигини ва Обама билан Путиннинг келгуси учрашувида имзоланиши кутилаётганини билдирди.

Шунингдек у Сурия масаласи бўйича АҚШ ва Россия муштарак мақсадга эга эканлигини таъкидлади. “Сурия масаласи келгуси учрашувда кўриб чиқиладиган муҳим масалалардан биридир. Бизнинг АҚШ билан ҳамоҳанг бўлган мақсадларимиз бор. У Суриядаги можарони сиёсий йўналишга олиб ўтиш ва Жнева-2 конференциясини ташкил этишдир”, деди у учрашув очилишида сўзлаган нутқида.

“Жнева-2 Конференциясида катта сакказлик давлатларининг етакчилари Ирландия учрашувида ўртага қўйган муҳим масала кўриб чиқилади. Улар Сурияда террорга барҳам бериш ва террористларни қувиб чиқиш учун Асад режими билан миллий мухолифатни бирлашишга даъват қилган эди”, дея қўшимча қилди Сергей Лавров.

Ўз навбатида АҚШ ташқи ишлар котиби Жон Керри ҳам Америка ва Россия ўртасида муштарак манфаатлар мавжудлигига ишора қилиб, икки давлат ўртасдаги алоқаларнинг муҳимлигини таъкидлади. Керрига кўра ракета ҳимоя тизими ва Эдуард Соуден каби баъзи ихтилофлар бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка тўсиқ бўла олмайди.

1 COMMENT

  1. Каапырлар мусулмандарга каршы биригишет да! Бирок ИншаАллах жакынкы кундордо алардын биригуусу да башкасы да аларга жардам бере албай калат! ИншаАллах нусрат жакын

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here