Қирғизистон ҳукумати иқтисодиётни Исломий шаклда бошқара оладими?

488
0

01

sunnapress.com сайти тарқатган хабарга кўра Қирғизистон хукумати шу кунларда малакатни бошқарув тизимида янгича принцип қўллашни эълон қилган. Уларнинг гапига кўра Қирғизистон ички молиявий иш юритишда Исломий иқтисодий иш юритиш тамойилларини давлат бошқарувида қўлламоқчи. Яъни бу Қирғизистонда иқтисодиёт Исломий бўлади деганидир. Бу тўғрида Қирғизистон Исломий иқтисодни ривожлантириш қўмитасининг раиси Талантбек Каримбоев яқинда пойтахт Бишкек шаҳрида ўтказилган давра суҳбатида таъкидлаган. Унинг сўзларига қараганда бу тўхтамга келишга асосий сабаб 2008 – йилда чиққан “Қирғизистон Республикаси иқтисодиётига Исломий молиявий нормативларни киритиш тўғрисида”ги қарори асос бўлган. Бир қараганда ушбу хабар Исломнинг ривожланиши учун жуда яхши янгиликдек кўриниши мумкин, лекин масаланинг бошқа томонлари ҳам борки, уни фақатгина сиёсий тушунчаси Ислом билан ечилган шахсларгина кўра билишлари мумкин. Бу билан нима демоқчимиз:

Ҳозирги пайтда Қирғизистон Ўрта Осиё давлатлари орасида Россия ва АҚШ томонидан энг кўп тазйиқ остига олинаётгани,  бошқарувида ҳам мустақилликка эга эмаслиги ва албатта бунинг пировардида ҳудуддаги энг заиф давлатлардан эканлиги очиқ ойдин кўриниб турибди. Шу сабабли анчадан бери у ерда давлат тўнтаришга харакатлар бўлиши хақида гап-сўзлар кўп учрайди. Зимдан назар солсак бу билан Қирғизистон мамлакатдаги мухолиф харакатларга қарши етарли даражада, масалан: Ўзбекистонда Каримов режими каби, жиддий кураш олиб бора олмаётгани кўриниб турибди. Бундай холатда агар унга кўз олайтириб турган катта ака давлатлари (Россия ва АҚШ) бу муаммони ечишда тўғридан – тўғри ёрдам беришмаса, бунга қарши ўзи бирон нарса ўйлаб топиши керак. Энди у Ўзбекистон каби қаттиқ чораларни қўллашга қийналади, чунки давлат Ўзбекистончалик бақувват эмас ва яна халқ ҳам узоқ вақт бемалолчиликда бўлиб тургани боис унинг тизгинини ушлаб олиш мушкулроқ (шу ўринда; Ўзбекистон президенти Каримов ўз яҳудий сиёсий технологлари орқали шу холатни вақтида кўра билди ва вақтида ўз курашини бошлаб олди). Қирғизистон масаласида энди энг осон ва қулай чора бу – мўътадил Ислом йўналиши. Яъни халқ орасига Исломнинг баъзи кўринишларини олиб кириб, албатта бу олиб кирилган нарса демократик асосларга, хусусан бошқарувдаги катта давлатлар манфаатига зид келмаслиги шарти билан, халққа Исломга амал қилишда шароитлар яратиб берганлигини даъвосини кўз-кўз қилиш билан, мусулмонларни асл мақсаддан чалғитишга уриниш бўлади ва шундай ишни йўлга қўйганига ҳам анча бўлди, бунга мисол қилиб: Қирғизистон парламентида намоз ўқийдиган депутатлар учун ҳам намозхоналар қуриб берилиши, Ҳажга бориш холатлари бошқа қўшниларга нисбатан осонлиги ва яна бошқа мисолларни келтириш мумкин. Ушбу молиявий холатни исломийлаштириш харакати ҳам шу ишларинг бир кўриниши холос.

Лекин масаланинг яна бир томони ҳам борки, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Яъни бундай мўътадил Ислом йўналиши, Қирғизистон каби сиёсати ҳам, иқтисоди ҳам иммунитети ўта кучсиз, номувозанат давлатда бундай услуб унинг ўзи учун ўта хатарли натижа бериши мумкин, чунки халқ орасидаги Исломий харакатларга қарши тўлиқ кураша олмаганлиги учун шу чорани кўраётгандан кейин, албатта ўша Исломий харакатлар тек қараб туришмайди. Шу жумладан мусулмонларни сиёсий фикрини очишга харакат қилаётган Ҳизб ут – Таҳрир жамоаси ҳам ишларини жадаллаштириб юбораётгани маълум. Бундай холатда, биринчидан умматда Исломга амал қилиш иштиёқи кучаяди, унга муҳаббати ошади ва албатта сиёсий Исломий харакатларнинг ҳам ишлари осонлашади. Зеро буюк Роббимизнинг ушбу оятлари шу ўринда айни хақ эканлигини сезамиз:

وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِين

“Улар макр қиляпмиз деб ўйларлар, Аллоҳ уларнинг макрига муносиб жавобни бериб қўюр.” Оли – Имрон. 54.

Мусулмонларга бундай холатни яратиб берган Аллоҳ Таолога мўъминлар чин дилдан хамду сано айтиб, биринчи ўринда бир – бирилари билан ихтилофни тўхтатиб, хақиқий душман ким эканлигини тўғри хис қилиб, унга қарши кураш ҳар бир мусулмоннинг бурчи эканлигини биргаликда, ҳамжихатликда харакат қилишлари лозим бўлади. Аллоҳ Таоло Ўз нусратини фақатгина мақсадини тўғри тушунган ва унга биргаликда харакат қилган бандаларигагина беришлигини ваъда қилган. Акс холда Аллоҳ Таолонинг ушбу оятларига тушиб қолишликдан Аллоҳ ўзи сақласин:

وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الْأَمْرُ إِنَّ اللَّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدْتُكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ ۖ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا أَنْ دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي ۖ فَلَا تَلُومُونِي وَلُومُوا أَنْفُسَكُمْ ۖ مَا أَنَا بِمُصْرِخِكُمْ وَمَا أَنْتُمْ بِمُصْرِخِيَّ ۖ إِنِّي كَفَرْتُ بِمَا أَشْرَكْتُمُونِ مِنْ قَبْلُ ۗ إِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди.   Иброҳим – 22.

Ҳизб ут-Таҳрир  Ўзбекистон

http://hizb-uzbekistan.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here