Араб баҳорининг оқибати нима билан тугаши мумкин?!

554
0

0

Суриядадаги вазият кундан кунга таранглашиб бормоқда. Осонликча тинчимайдиганга ўхшайди. Можаро қўшни давлатларни ҳам ўз домига тортиш арафасида. Бунинг оқибатида минтақада геосиёсий ўзгариш вужудга келиши ҳақида тахминлар мавжуд. Сиёсий таҳлилчилар араб баҳори минтақа харитасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида гапиришмоқда. Агар шундай бўлса, сўнгги бир аср мобайнида илк бор Яқин Шарқ харитаси ўзгариши мумкин.

Таҳлилчиларга кўра, Араб баҳорининг геосиёсий оқибатлари ҳақида гапиришдан олдин бу ерларнинг тарихига бир назар ташлаш лозим.

Қарийб 100 йил илгари Биринчи жаҳон урушида Англия бошчилигидаги ғарб давлатлари ҳозирги араб баҳори юзага келган ерларга эгалик қилган Халифалик давлатини қулатган эди. Ўшандан буён Ислом ерларини Сурия, Ливия, Иордания ва Фаластин каби майда давлатчаларга бўлиб ташлаб ўзининг ҳукмронлигини ўтказиб келмоқда.

Сиёсатдон Майкл Кларк бугунги вазиятга тўғри баҳо бериш учун ана ўша тарихни билиш керак, деган фикрда. “Биз билган араб дунёси 1916-йилда Британия ва Франция имзолаган келишув натижасида вужудга келган. Ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармади. 1948-йили Исроил давлатини барпо этишди. Бошқа бирор стратегик ўзгариш бўлган эмас. Мана энди 2013-йилга келиб, ўзгаришга гувоҳ бўлиб турибмиз”, – дейди сиёсатдон.

Майкл Кларкнинг ҳисобига кўра, Араб баҳори натижасида юзага келган кучлар Яқин Шарқ харитасида ўзгариш ясайди.

Лондон Иқтисодиёт олийгоҳидан Роберт Лоу фикрича, Сурия ички урушлар оқибатида парчаланиб кетиши мумкин. Ааммо таҳлилчи Саъд Жавод бу фикрга қўшилмайди. “Мамлакатни бўлиб ташлаш ҳақидаги гаплар партиялардан чиқади, аҳоли бу ғояни қўллаб-қувватламайди”, – дейди таҳлилчи Жавод.

Араб дунёсидаги инқилоблар ҳали қиёмига етмади. Исёнлар қандай оқибатларга олиб келишини вақт кўрсатади, дея хулоса қилишмоқда шарҳловчилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here