Сувайшдаги қаршилик ҳаракатининг қўмондони Шайх Ҳофиз Салома мудофаа вазири генерал ас-Сисийни қўшинни зайифлаштириш ва Мисрни парчалаш учун Америка ва Исроил билан тил бириктириш оқибатидан огоҳлантирди. У ас-Сисийга насиҳат йўллаб, Аллоҳ Таоло ато этган омонатга хиёнат қиилмасликка ва ажнабийлар аралашувига нисбатан бепарволик қилмасликка чақирди.
“Ажнабий кучлар Ливия, Сурия, ва Ироқ каби Миср ҳарбийларини ҳам зайифлаштириш учун маҳаллий урушга тиқиш илинжида ҳаракат қилишмоқда”, деди Ҳофиз Салома Ийд рамазон хутбасида.
Сиёсий ишлар бўйича мутахассис Саййид Афқаҳий шундай деди: “Менимча, ажнабий кучларнинг аралашувидан сўнг шу нарса аниқ бўлмоқдаки, бу ерда Мисрни маҳаллий урушга жалб қилишга тайёрлаётган Ғарбнинг режаси мавжуд”.
“Мисрдаги исломий оқимлар, сиёсий масъуллар ва муфаккирлар Миср манфаати ҳақида фикр юритишлари, бир ерда йиғилишиб муаммони ўрганишлари ва бегона кучларни аралаштирмай муаммони ўзлари ҳал қилишлари вожиб. Чунки ажнабийлар учун Мисрнинг барқарорлиги муҳим эмас”, дея қўшимча қилди у.
Айни пайтда Мисрда норозилик юришлар давом этмоқда. Рамазон ҳайитининг эртаси куни жума намозидан сўнг “мусулмон биродарлар” ва тарафдорлари Азҳар шайхи, ички ишлар вазири ва мудофаа вазири ас-Сисийга қарши намойишлар ўтказишди.
Мансура минтақасида “мусулмон биродарлар” билан маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган тўқнашувда камида 10 киши жароҳатлангани айтилмоқда.