Саудия Арабстони Россия билан Сурия хусусида савдолашмоқда.

405
0

1

Саудия Арабстони разведкаси бошлиғи шахзода Бандар ибн Султон Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида, агар Москва Башар Асадни қўллаб қувватлашини камайтирса эвазига Россияга иқтисодий имтиёзлар пакетини таклиф қилди. Таклиф рус президентига ўтган хафтада қилинган, маълум қилади Press TV.

Саудия Арабстони 15 млрд долларгача нархдаги рус қуролини сотиб олишликни таклиф қилди, шунингдек Форс кўрфази гази Европа бозорида Россия газига рақобатлик қилмаслигини ваъда қилди. Бунинг эвазига Россия Сурия ҳукуматини қўллаб қувватлашлигини камайтириши ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўхрони хусусидаги қарорларини бундан кейин тўсиб қўймасликка ваъда бериши керак бўларди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотга хозирча ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Эслатиб қўйиш жоизки, 2011 йилнинг мартидан буён давом этаётган, Россия Асадни ҳарбий учоқ ва ракеталар билан таъминлаётган, мухолифатга эса Ғарбнинг “шартли қуроли” етказиб берилаётган бу урушда 100 мингдан ортиқ мусулмон қурбон бўлган, шунингдек 8 миллионга яқин одам ўз турар жойларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Мухолифатга етказиб берилаётган қуролнинг шартлилиги шундаки, жангари бу арзимаган қурол билан рус учоқлари ва ракеталарига қарши чиқадию ҳалок бўлади.

Туркистон: 

Юқоридаги шахзоданинг таклифи, ўринли ҳам мақсадга мувофиқ ҳам эмас.

Ўринли эмаслиги, Асадга Россия эмас, бутун катта куфр давлатлари ҳамфикрликда ёрдам беришяпти. Уларни бу спектакльдаги роллари ҳар хил бўлишига қарамай, мақсадлари бир.

11 сентябрьдан кейинги АҚШнинг Афғонистон ва Ироққа уруш очаётганида дунё давлатларининг деярли барчаси қарши чиқишганини эсланг. Шунда АҚШнинг ўзи ҳаммасига бас келибгина қолмай, уларни коалиция бўлиб ўзига ёрдам беришга ундай олган эди.

Асаднинг режими ва унинг атрофидаги катта ва майда бир неча қувватлар АҚШ хохласа бир зумлик иш, у барчасини тўхтата олади. Тўхтатмай балки ёрдам ҳам бериб келаётганининг сабаби, илгари айтганимиздек, ўрнини эгаллай оладиган сиёсий ва ўзига тобеъ қувватни топа олмаётганидан.

Халқаро сиёсатга аралашишга интилаётган юқоридаги шахзоданинг харакатлари эса, Ғарб томонидан йўналтирилган бўлиб, Россияни пастга уриш мақсадидаги иқтисодий пора таклиф қилинган. Бу Саудларнинг бир шахзодаси томонидан, Россияни халқаро сиёсатдан воз кечишликка ва ўзининг даражасида арзимаган пул илинжида аграр давлатлар каби иш тутиб юраверишни таклиф қилиш билан, уни дунё олдида иқтисодий манфаатлар Асадга ёрдам беришга ундаётгандек кўрсатишга уринган.

Россия бу таклифдан воз кечиши аниқроқ. Лекин ўшанда ҳам, дунё ҳамжамияти олдида Суриядаги хунрезликларнинг барчасига Россиянинг ҳиссаси жуда катта деган тушунча сингиб боради. Араб ва мусулмонларнинг нафрати ҳам Россияга нисбатан янада ортади.

Бу хатто Россиянинг ички мусулмон республика ва гражданларининг муомилаларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here