Қоҳирада “тинчлик” саммити бўлиб ўтди

5616
0

Қоҳирада “тинчлик” саммити бўлиб ўтди

Миср пойтахти Қоҳирада Ғазодаги вазият ва Фаластин масаласи бўйича “тинчлик саммити” бўлиб ўтди. Саммитда Европа давлатлари ва Исломий ўлкалардан жами 35та давлат вакиллари ҳамда тўртта халқаро ташкилот – БМТ, Африка Иттифоқи, Европа Иттифоқи ва Араб давлатлари Лигасидан вакиллар иштирок этди.

Саммитда фаластинликлар ва (исроил)ликлар ёнма-ён яшайдиган икки давлатли ечим зарурлигига, акс ҳолда асло тинчлик бўлмаслигига алоҳида урғу берилди. “Биз доимий тинчлик бўлишини истаймиз, икки давлатли ечим билан келишувга эришиш мумкин”, деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ҳам “Фаластинликлар ва яҳудийлар икки мустақил давлатда тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшашларига имкон берадиган янги тинчлик жараёнига муҳтож”, дея икки давлатли ечимни қўллаб қувватлади. Шунингдек Араб давлатлари раҳбарлари (исроил)нинг Ғазони бомбардимон қилишини “қоралади”. Европа етакчилари эса “инсон ҳуқуқлари”га риоя қилиш зарурлигига ишора қилди.

Изоҳ: Маълумки, саммитда Фаластин муаммоси учун тилга олинган “икки давлатли” ечим АҚШнинг лойиҳасидир. Бу лойиҳага кўра Фаластиннинг асосий қисми яҳудийларга топширилиб, кичик қисмига фаластинликлар учун давлат тиклаб берилади. Яъни икки давлатли ечим бўйича, яҳудийлар учун муборак заминнинг 80%идан воз кечилади. Қолган 20%ига  Фаластин аҳли учун яҳудий вужудини мудофаа қилишдан ўзга вазифаси бўлмаган заиф давлатча тикланади. Бу давлат ҳақиқий суверенитетга эга бўлмаган, балки (исроил)га қарам давлат бўлади.

Албатта, Фаластин масаласи ёлғиз Фаластин аҳлининг ёки арабларнинг масаласи эмас, балки соф Исломий масаладир. Шундай экан, Исломга бутунлай алоқаси бўлмаган Италия, Испания, Греция, Кипр, Жанубий Африка Республикаси, Германия, Франция, Британия, Норвегия, Япония, Россия ва Хитой каби кофир давлатлар ўзларининг манфаатига ишлайдиган ташкилотлар билан ўзларича бир саммитда тўпланиб олиб, Фаластин масаласини ҳал қилишларига йўл бўлсин.

Саммитда иштирок этган малайлар эса, мустақил ташқи сиёсатга эга эмас. Шунинг учун улар ҳам хўжайинларининг “Икки давлатли ечими”ни тутиқушдек такрорламоқда. Фаластин аҳли дунё кўз ўнгида даҳшатли қирғин қилинишига қарамай, бу хоин раҳбарлар Умматнинг қўшинларини яҳудийларга қарши сафарбар қилиш талабига жавоб бермади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ал-Ақсо ўзининг Шаръий ечимини кутмоқда. У ечим Муқаддас заминни яҳудийларнинг мозорига айлантиришдир. Бунинг учун, Ислом Уммати бугунги кунда Фаластинни озод қилиш учун, уни фатҳ қилган Умар ва салибчилардан озод қилган Салоҳиддинларга мухтождир.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here