بسم الله الرحمن الرحيم
“фитр” садақаси Ибн Умар(р.а)нинг ривоят қилган ҳадиси билан вожиб бўлган. Росулуллоҳ(с.а.в) деди: эркак ёки аёл, ёш ёки қари бўлсин ҳар бир ҳур ва қулга фитр садақаси бир соъ(бир соo вазни 2,176кг.га тўгри келадн) ҳурмо ва бир соъ арпа фарз бўлди. Термизий ривояти. Росулуллоҳ(с.а.в) бир хутбасида деди: ёш ёки қари бўлсин ҳар бир ҳур ва қулдан фитр садақасини ярим соъ буғдой ёки бир соъ ҳурмо ёки бир соъ арпа адо қилинглар.
Фитр садақасини вожиб бўлиш сабаби таъминоти зиммасида бўлган хар бир жон боши, яъни хар бир жон бошидан фитр садақасини бериш вожиб, янги туғулган чақалоқ бўлса ҳам.
Адо қилишнинг суннат вақти ийд намозига чиқишдан аввал, қуйдаги Ибни Умар(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисга мувофиқ: Росулуллоҳ(с.а.в) уларни фитр садақасини намозгоҳга чиқишларидан аввал адо қилишларига буюрар эди ва деди: уларни шундай кунда сўровчиликдан бехожат қилинглар.
“фитр” садақасини бой одам бериши вожиб, камбағал одам бериши суннат. Бойлар камбағалларга берадилар, камбағаллар эса бир-бирларига.