Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилоятидан қўзғолон гуруҳлари етакчиларига очиқ хат

535
0
Handout photo taken and obtained on July 9, 2013 from the Syrian National Coalition Media Office shows Ahmad Assi Jarba, the newly elected leader of the Syrian opposition during a Syrian oppositon meeting in Istanbul. Jarba was elected on July 6 as the new president of the National Coalition for Syrian Revolutionary and Opposition Forces (or SNC), an umbrella organization of the opposition groups fighting to topple Syria's President Bashar al-Assad. Jarba got the backing of 55 members out of 114 in an election in Istanbul. AFP PHOTO/ Syrian National Coalition Media Office

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятидан қўзғолон гуруҳлари етакчиларига очиқ хат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, Росули сарвари оламга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Абу Мусо G Набий Aдан ривоят қилади:

«إِنَّ مَثَلِي وَمَثَلُ مَا بَعَثَنِي اللهُ بِهِ كَمَثَلِ رَجُلٍ أَتَى قَوْمَهُ، فَقَالَ: يَا قَوْمِ إِنِّي رَأَيْتُ الْجَيْشَ بِعَيْنَيَّ، وَإِنِّي أَنَا النَّذِيرُ الْعُرْيَانُ، فَالنَّجَاءَ فَأَطَاعَهُ طَائِفَةٌ مِنْ قَوْمِهِ، فَأَدْلَجُوا، فَانْطَلَقُوا عَلَى مُهْلَتِهِمْ، فَنَجَوْا، وَكَذَّبَتْ طَائِفَةٌ مِنْهُمْ، فَأَصْبَحُوا مَكَانَهُمْ، فَصَبَّحَهُمُ الْجَيْشُ، فَأَهْلَكَهُمْ وَاجْتَاحَهُمْ فَذَلِكَ مَثَلُ مَنْ أَطَاعَنِي، فَاتَّبَعَ مَا جِئْتُ بِهِ وَمَثَلُ مَنْ عَصَانِي وَكَذَّبَ بِمَا جِئْتُ بِهِ مِنَ الْحَقِّ»

«Менинг ва мен юборилган қавмнинг мисоли шундай кишига ўхшайдики, у ўз қавми олдига бориб, эй қавм, мен ўз кўзим билан душман қўшинини кўрдим ва мен очиқ (яланғоч) огоҳлантирувчиман, бас, нажот топинг, нажот топинг, дейди, шунда унга қавмининг бир тоифаси итоат қилиб, тунда йўлга тушадилар ва йўлда эҳтиёт бўлиб юриб, душман қўшинидан нажот топадилар. Улардан бир тоифаси эса, ишонишмайди, турган жойларида тонг оттираверади, душман қўшини тонгда етиб келиб, уларни ҳалок қилиб, қириб ташлайди. Бу менга итоат қилиб, келтирган ҳақиқатимга эргашган киши билан менга осийлик қилиб, келтирган ҳақиқатимга ишонмаган кишининг мисолидир».

Урён-яланғоч огоҳлантирувчи аслида бундай бўлади: қачон киши қавмини қўрқиш шарт бўлган нарсадан огоҳ этмоқчи бўлса, дарҳол кийимларини ечади, кийимларини уларга ҳилпиратиб, тезроқ олдимга келинглар, сизга бостириб келаётганлар ҳақида хабар қиламан, дейди. Бу ишни асосан, қавм каттаси ва етакчиси қилади, чунки ҳамма қизиқиб, эътибор бериб қарайдиган ўша бўлади, у душмандан огоҳлантиришга ҳаммаларидан кўра моҳир бўлади.

Мана, буюк қўзғолонимиз етакчилари! Давом этаётган урушни тўхтатиб қўйишди, қўшинларини бира тўла «ухлатиб» қўйишга ҳозирланишяпти, ваҳоланки қўшинлари ҳали жангга отилиб тургандилар… Бас, ушбу қўшинлар ҳам яланғоч огоҳлантирувчига жуда-жуда муҳтож… уларга ҳам кийимини ечиб уларга ҳилпиратиб, қулоқларига ўз сўзларини эшиттирадиган, қўзғолонларини чор атрофдан макру найранглар қуршаб олганини ва уларга қарши хавф келаётганини баён қиладиган, уларни ғафлат уйқусидан уйғотиб, уларга қутулиш йўлини кўрсатадиган, «эй қавмим, мен яланғоч огоҳлантирувчиман, нажот топинг, нажот топинг», дея қичқирадиган раҳбар керак.

Шом қўзғолонидаги аксар етакчиларнинг қанчалар хатолар содир этиб, қўзғолонни ҳам, бутун Умматни ҳам қанчалик буюк ҳалокатга етаклаётганини англаб етар эканмиз, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, барчаларига ушбу очиқ хатни етказмоқдамиз. Умид қиламизки, шояд бу хатимиз барчаларига очиқ огоҳлантирувчи бўлиб, қандай вазиятда қолганларини қулоқларига эшиттирса, кўнгилларидан жой олса-да, кейин барчамизга, Аллоҳ Ўзининг фазли ва марҳамати дарвозаларини очиб, қўзғолонимизни хавфли кўчадан қутқариб олиб чиқса, бизни жобир подишоҳлар зулматидан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик остидаги нусрат ва ғолиблик нурига олиб чиқса.

Эй қўзғолон етакчилари! Кўриб турибсиз, сизнинг қилмишингиз сабабли бугун қўзғолон кемаси ҳалокат жарлиги томон кетмоқда… мудом шундай давом этадиган бўлса, юртнинг турли бурчакларида озод этилган ҳудудларимиздан қолган-қутганлари ҳам даҳшатли хавфга қараб кетаётганидан огоҳлантирмоқда… бу минтақалар устида, уруш амирлари бир-бирлари билан низолашиб ётибди, Женевадан тортиб, Остонагача йиғинларда қатнашишяпти, у ерларда душманларимиз режим билан ўт очишни тўхтатиб, сулҳ тузишга, шу амирлар билан бирга ва битта ҳукуматда ҳамкорлик қилишга, ўтган етти йил мобайнида Шомдаги диндошларимиз берган шунча қурбонликларни сотишга битим тузяпти…

Даръада қўзғолончилар аввалда кўзлари Дамашқни фатҳ қилиш сари боқаётган эди, ҳозирга келиб, оёқ-қўлларига яна кишан солинди, «ўлим бору хор бўлиш йўқ», деган жангларини тўхтатишга мажбур қилинди… Ғутада Жайшул Ислом билан Файлақур Раҳмон гуруҳлари бир-бирларини «гўштини еб» ётган бир пайтда, қонхўр режим кучлари ташаббусни эгаллаб, босимни, бомбардимонни кучайтирди, бу икки гуруҳ бўлса, ҳамон нуфуз талашиб, бир-бирлари билан «асирлар» алмашиш билан банд! Ҳомс шимолида миш-миш тарқатувчи кимсалар кучли таъсирга эга фронтларни очилишига халақит беришмоқда, қўзғолончиларни ҳам, халқни ҳам ваҳимага солишмоқда!

Сурия шарқида эса, аввал Давлат ташкилоти у ер аҳолисига ўзининг бузуқ халифалик ва исломий тушунчаларини тарқатгандан сўнг, унинг назорати остидаги ҳудудларни қонхўр режим тортиб олди, энди бу ҳудудни ташлаб кетишга тайёрланмоқда-ю, аммо у ер аҳолисидан ҳеч ким унинг кетаётганидан мутлақо афсусланаётгани йўқ. Бу ташкилот муқобилида, ҳудудга Сурия демократик кучлари келиб, унинг қўл остидаги ерларни режимга қайта олиб берди… Унга қадар эса, ҳудудда курд етакчилари АҚШга итоат қилиш ролини ўйнашган эди, сўнг курд давлатини барпо этиб бериш ваъдаси қуруқ саробдан бошқа нарса эмаслигига амин бўлишгач, минтақани тарк этишган эди…

Фурот қалқони амалиёти ўтказилган минтақаларга келсак, турклар қўзғолончиларни роса бошини айлантиришди ва шу орқали қўзғолонларини ўлдиришди… Энди қўзғолончилар учун бирдан-бир бошпана ва қўрғон бўлиб турган Ҳалаб яқинидаги минтақаларда ҳам қўзғолонни ўлдиришга ҳозирланишяпти. Зотан, кофир Ғарб айни бошпана бўлаётган ерларга ҳам террористлик бўёғини чоплашга уриняпти, аммо қўзғолончи гуруҳларда на бирор йўналиш ва на мақсадлари борлигини кўрасиз.

Биз Таҳрир Шомнинг кофир Ғарб қўйган тузоққа қандай илинганини, ҳамон ундан чиқа олмаётганини кўриб турибмиз. У Аҳрор Шомга қарши жанг қилиш кўчасига кириб, шимолий ғарбий ерларда назорат ўрнатганидан кейин шундай бўлди… Энди у ўз олдида икки вариант бор, учинчиси йўқ, деб ўйлаяпти: Ё анави Давлат ташкилоти йўлидан юриб, Ислом аҳкомлари нотўғри тушунади ва уни хато татбиқ этиш билан одамларга буюк исломий лойиҳани ёмон кўрсатади, шу пайтгача юртни харобазорга айлантириб бўлгач, кейин одамларни ҳар қандай илмоний лойиҳага рози бўладиган, ҳар қандай босқинчининг киришига кўникадиган қилиб тайёрлайди… Иккинчи вариант, бошқа айрим гуруҳлар сингари буйруққа тиз чўкади ва бор-буд орият либосини ечиб ташлаб, «Идлибни Раққа ва Мосул учраган қисматдан қутқариб қолиш» даъвоси билан аввал Ғарб малайлари бўлган илмонийларга, кейин режимга шаҳарни очиб беради.

Сўнгги пайтларда фуқаролик маъмурияти, деган фикр ўртага ташланмоқда. Бундан мақсад Ғарбга «биз энди ювош қўзиларга айланиб террорчи бўлмай қолдик» деган тасаввурни беришдир. Аслида бу уларни режим қамоғига қайтариш учун ташланаётган навбатдаги қадамдир. Бунгача шу фикр орқали асосий мақсаддан, яъни бу режимни ағдариш ва Ислом бошқарувини барпо этишдан буришга ҳаракат қилинди. Бу асосий мақсад қўзғолоннинг аввалги икки йилида тиниқлашган эди. Бу ишлар ўртага ташланаётган фуқаролик маъмурияти ҳақидаги умумий мафкура асосида олиб борилмоқда. Мақсадлари икки эҳтимол ўртасида: ё хизмат кўрсатиш ишларини битта муассасага бирлаштириш учун фақат маъмурий услубга чекланиш ёки сиёсий жиҳатдан коалиция кучларига бўйсунувчи кичик илмоний ҳукумат тузиш.

Сурия «исломий» Кенгаши, гуруҳларни ўтиш даври ҳукумати томонидан тузилган мудофаа вазирлиги остига бирлашишга чақира бошлади. Бу ҳукумат сиёсий жиҳатдан хоин илмоний коалицияга тобе. Айни коалиция эса, қўзғолон душманлари билан Москва ва Қоҳира платформасида, қонхўр режим тарафида туриб, қўзғолоннинг ўлганини эълон қиладиган битта жисмда бирлашишга тайёргарлик кўрмоқда… Бу сўнги чақириқлар ҳақида биз айтамизки, мазкур бирлашиш чақириғи ичкарида мағлубиятга учраган, ғарбпараст ва ўзларига бирор зиён келишидан қўрқаётганларнинг Исломий лойиҳа тикланиши олдини олиш учун унга қарши уринишидан бошқа нарса эмас. Шу боис гуруҳлар ўртасида бирлашиш ва бир-бири билан қирпичоқ бўлиш фитнасини қайта уйғотишга, Шомдаги холис қўзғолончилар оёқларига золим халқаро тизим кишанларини солишга уринишяпти. Бу нарсани гуруҳларни «энди биз мусулмонлар ва мужоҳид гуруҳлар сифатида бирлаша олмаймиз, фақат илмоний миллий лойиҳа асосида бирлаша оламиз, халқаро тизимга боғлиқликдан қутулишнинг асло имкони йўқ, пешонамизга шу Ғарбнинг амри иродаси ёзилган экан», деган нарсага ишонтириш орқали амалга оширишмоқчи!

Эй қўзғолончи гуруҳлар етакчилари, наҳотки, шунинг учун қўзғалган бўлсангиз?! Наҳотки, шунча минг-минглаб шаҳидлар, юз минглаб ярадор ва мажруҳлар, маҳбуслар, ўн миллиондан зиёд қочқинлар, ўн минглаб вайрон этилган уй-жойлар, яна ўшанча мактаблар, шифохоналар, бозорлар… шунча берилган қурбонликлардан сўнг анави қонхўр режимга хорларча тиз чўкасизми?! Озод эркакларимиз орқасига ўзининг оловли гурзиси билан уришига, ҳур муслималаримизни қайта қамоқларига ташлашига қўйиб бермоқчимисиз?! Ўзингиз пишиқ-пухта қилиб қилган ишингизни ўз қўлингиз билан бузиб ташлайсизми?!

Эй гуруҳлар етакчилари, касалликнинг барчага маълум бўла бошлаган сабабларини эслатиш учун, аввало қўзғолондаги офатлар офатини, яъни сизни шунча муаммолар ва қаттол хатолар содир этишга ундаган омилни эслатмоқ лозим. Огоҳ бўлингки, бу офат қўзғолон душмани бўлган Ғарб давлатларига ёки уларга малай давлатларга боғланиб қолганингиздир. Туркия, Саудия, Қатар ва Иордания каби давлатлар заҳриқотил сиёсий маблағларни бериш орқали ёлғондан қўзғолонга садоқатли эканини даъво қилади. Бу давлатларнинг разведка бошқармалари қўзғолонни ҳаракатга келтирувчи кишиларга, гуруҳ етакчилари ва режим армиясидан ажралиб чиққан зобитларга бошиданоқ боғланишга ҳаракат қилиб келади. Биз Аллоҳ Таолонинг

 إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ 

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар» [Анфол 36]

деган каломига таянганимиз ҳолда, шуни қатъий айта оламизки, бу қўллаб-қувватловлар бир кун ҳам Аллоҳнинг ризоси учун бўлмаган, балки фақат қўзғолонни ўз йўлидан адаштириш ва мақсадидан воз кечтириш мақсадида қилинган. Яқинда, Аллоҳнинг изни ила, Америкага ялоқхўр режим ағдарилиб, ўрнига рошид Халифалик барпо бўлганда бу давлатлар ва уларнинг режимлари албатта мағлубиятга юз тутажаклар.

Ҳа, биз дунёдаги макр бобида устаси фаранг бўлган бу кимсаларнинг мана шу нопок маблағлар билан нималарга қодирликларини билганмиз ва улардан тинимсиз огоҳлантириб келганмиз… Ҳақиқатда ҳам улар гуруҳларни Дамашқ режимини ўз инида ағдариб ташлашдек мақсадларидан чалғитишга бошданоқ қодир бўлишди, улардан ташаббусни ўз қўлларига олиб, ҳали у ерда, ҳали бу ерда сохта урушлар келтириб чиқаришди, шу орқали гуруҳларнинг ҳақиқий лойиҳа атрофида бирлашишларини олдини олишди. Буни олдини олибгина қолмай, ҳатто гуруҳларни бир-бирлари билан урушишга ҳамда қўзғолоннинг илмоний ва уларнинг малайлари сифатидаги вакилларига рози бўлишга ундашди, қўзғолонни Женева ва Остонада қонхўр билан битим имзолашдек гуноҳга етаклашди… бу сулҳ, шаҳарларни бирма-бир барчасини топшириш, минтақаларни қўзғолончилардан бўшатиш, иродаси заиф кишиларнинг режим билан сулҳ тузаётганини олқишлаш битими бўлди. Агар қўзғолон ва унинг аҳли кофир Ғарб давлатлари дохил душманлар қарорларига гаров бўлиб қолишмаганда бу ҳам, бундан бошқа нарсалар ҳаргиз содир бўлмаган бўларди.

Агар ортга бир бора назар солсак, қўзғолонни бу даражада емирилиб, беқарор аҳволга тушишининг асл сабабини билиб оламиз. Бу сабаб қўзғолончиларга айни ҳаром маблағни олишни мубоҳ қилиб берган фикрлардир. Айни фикрларнинг биринчиси, ғоя воситани оқлайди, деган капиталистик мафкурадир. Аллоҳ Субҳанаҳу нопок ҳолда ўқилган намозни ҳамда бахиллик билан берилган садақани қабул қилмайди, улар гўё ўзларини бундан бехабар тутишмоқда! Иккинчи сабаб, айрим «исломчи» гуруҳлар мияларига «манфаатимиз йирик давлатлар манфаати билан кесишади», деган фикрнинг ўрнашиб қолишидир. Бу гуруҳлар очиқ бир ҳақиқатдан ғафлатда қолишди. Бу ҳақиқат шуки, улар гуруҳ сифатида давлатлар билан тенглаша олмайдилар. Агар бу гуруҳлар уларнинг қўллаб-қувватловига рози бўлса, улар билан алоқа қилиш тенг кучлар алоқаси бўлмайди. Балки давлатлар бу гуруҳлардан фойдаланиш, уларга ҳукмини ўтказиш ва уларни ишлатиш учун улар билан алоқа қиладилар. Учинчи сабаб, режимдан қутулиш учун шайтон билан иттифоқчи бўлиш мумкин, деган фикрдир. Ваҳоланки улар шайтон билан иттифоқчилик бизни ҳалокатга олиб боради, режимни эса муваффақиятга элтади, деган ҳақиқатдан гўё ўзларини бехабар тутишди! Чунки режим шу шайтоннинг ёлланган малайидир. Шайтонлар қандайдир хайрия ташкилотлари эмас, балки тирноқли панжалари билан чанг солувчи йиртқичлардир, улар билан ҳазиллашиш фақат афсус ва надоматга олиб боради:

 يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلَّا غُرُورًا 

«(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар» [Нисо 120]

Тўртинчи сабаб, манфаатни жалб қилиш, фасодни даф этиш, деган ҳужжат билан шаръий асослардан чекиниш мумкин, деган фикрдир. Оқибатда айрим ўзини олимлигини даъво қилаётганларда мана шу «манфаат» Аллоҳ ўрнига сиғинадиган илоҳга айланиб қолди! Бешинчи сабаб, шаръий сиёсатни бузуқ тушуниш. Ҳатто, айни сиёсатни бузуқ тушунувчилар наздида шаръий сиёсат, Аллоҳнинг дини борасида кофирларга ён беришдан ўзга нарсани англатмай қолди, балки Аллоҳнинг динидан ва уни шаръий сиёсат сифатида барпо этишдан бутунлай воз кечишга айланди!

Эй қўзғолончи гуруҳлар! Буларнинг бари биз кўраётган аччиқ воқелик ва унинг сабабларидир, уларни сизга хат орқали омонат етказяпмиз, бундан аввал ҳам такрор-такрор етказган эдик, бироқ сиз томонингиздан фақат эътироз ва менсимаслик бўлган эди, холос.

Аммо биз қўзғолоннинг барча муаммоларининг асл ечимини ва дардларига бўлган шифои томини ҳам кўряпмиз, бас, сизни вақт кеч бўлмасидан туриб, уни қабул қилишга даъват этамиз. Бундан ташқари, бундан аввал ҳам сизларга биз томонимиздан такрор-такрор етказилган, бироқ сиз томонингиздан фақат эътироз ва менсимаслик бўлган яна қатор нарсалар ҳам бор: айни буюк қўзғолон тақдири ҳақида жиддий ва масъулият билан фикрлашингиз, унинг берган шунча қурбонликларини юксак қадрлаб, душманларининг нақадар хавфлилигини баҳолашингиз, тўғри йўл сари, яъни қўзғолоннинг ўзгармас ғоясини қайта диққат билан очиқ белгилаб олиш сари илк қадамларни ташлашингиздир. Ҳа, бу режимни илдизи билан ағдариб,  мустамлакачи Ғарб нуфузидан озод бўлиш, Уммат давлатини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш ғоясидир. Шунингдек, зудлик билан барча қўзғолон душманлари билан алоқаларни узиб, улардан келаётган сиёсий маблағлар йўлини бузиб ташлашингиз, ўзаро бўлиниш, низолашиш ва қирпичоқ бўлишни бас қилишингиз, кейин эса, биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари дохил биродарларингиз сизга тақдим этган Китобу Суннатдан истинбот қилинган очиқ сиёсий лойиҳа асосида барчангиз бирлашишингиз, Ҳизб билан биргаликда, унинг сиёсий етакчилиги остида, қўзғолон мақсадларини амалга ошириб, Уммат манфаатлари ва икки дунё бахт-саодатини рўёбга чиқариб, уни улуғ умматлик мақомига қайта кўтариш орқали Аллоҳнинг ризосини олишингиздир.

Эй қўзғолон етакчилари! Сизнинг ҳозирги позициянгиз билан биз сизни чақираётган позиция ўртасида фарқ жуда катта ва ўртадаги жарлик ҳам жуда кенг. Бироқ ким нажот топишни истаса ҳамда ҳеч кимни қолдирмай ҳалок этиш учун бостириб келаётган офатдан ўзини ҳам, аҳлини ҳам қутқармоқни хоҳласа, айна позициясидан бизнинг позицияга кўчиши зарур бўлади. Зотан, бу иш, Аллоҳ ҳаққи, енгил кечади, фақат енгил кечишининг шарти бор: Аллоҳ Азза ва Жаллага холис ният қилиб, Унга чиройли таваккул этишдир, бунинг учун агар Аллоҳга ёрдам берсак, У ҳам бизга душманларимиз устидан нусрат-ёрдам беражагига, ҳатто устимиздан инсу жинлар ёпирилган тақдирда ҳам нусрат беражагига чуқур ишонмоқ керак:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ 

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

Эй гуруҳлар етакчилари! Мана сизга, сиз тушиб қолган хатонинг воқеи. Мана сизга, сиз қўзғолон ва унинг аҳлини етаклаб кетаётган зулматли тақдир. Мана сизга, биз ёритиб бераётган ва сизни киришга даъват қилаётган умид эшиги. Сиз ишларни ўрни-ўрнига қўйиб, қўзғолонни ўз аҳлига ишониб топшириб, бу эшикдан кирсангиз, ўзингиз ҳам, ортингиздаги Уммат ҳам, Аллоҳнинг изни ила, албатта нажот топади. Бас, нажот топинг-нажот топинг. Бу айтганларимизни, менга сидқидилдан қайғуриб холис насиҳат қиляпти, хавфни ўз кўзлари билан кўриб, кийимини ҳилпиратган ҳолда ундан қаттиқ огоҳлантиряпти, хавфни кенг ёритиб беряпти, деб тушунинг-да, унга амал қилинг, бас, нажот топинг-нажот топинг.

Сўзимизни тугатар эканмиз, сиз гуруҳлар етакчилари, унутманг, Умматингиз сизга қаттиқ ишонади, сиз билан бирга ўзининг хонумонини қурбон қилди. Нусрат ва ғолибликка етиб боргунча ишни охиригача давом эттиришга, охиригача қурбонлик беришга тайёр. Фақат бунинг учун албатта бир нарса керак, узоқдан бўлса ҳам умид чироқлари милтиллаши керак. Яна шуни ҳам билингки, шу аҳволда тураверсангиз, Уммат сизни ўзгартиришга тайёр турибди, худди сиздан олдингиларни ўзгартиргани каби ўзгартириши муқаррар. Чунки ҳокимият шу Умматники, уни бугун ё эртага ҳар қандай босқинчидан тортиб олади. Бас, Аллоҳнинг қаҳридан, Умматнинг ғазабидан қўрқинг. Зеро, Уммат Парвардигорининг шариати барпо бўлишига, Пайғамбарининг рояси кўтарилиб ҳилпирашига, унинг ўз улуғлигини қайта олиб берувчи халифаси сайланишига интиқ бўлиб турибди.

 فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ 

«(Унинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирор фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳушёр бўлсинлар!» [Нур 63]

 

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти

 

1 муҳаррам 1439ҳ

21 сентябр 2017м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here