Тоғдан сичқон туғилди ёки ишонган тоғда кийик ётмас!

833
0

000

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Матбуот баёноти

Уммат уламолари уйғониб Сурияда жиҳод эълон қилишди, президент Мурсий эса буни эшитиб Миср халқига суриялик оилаларга яхшилик қилишни тавсия қилди!!

76 исломий робита ва ташкилот вакиллари 2013 йил 13 июн пайшанба куни халқаро исломий координацион кенгаш Қоҳирада ўтказган йиғинда Сурия халқига ёрдам бериш учун сафарбарликка ва жон, мол ва қурол-аслаҳа билан жиҳод қилишга чақиришди. Шунингдек улар Эрон компаниялари товарларини ва манфаатларини бойкот қилишга ҳам чақиришди. Улар БМТга ва халқаро ташкилотларга уларнинг Суриядаги юз бераётган ҳодисаларни ва жиноятларни қоралаш ҳамда уларни тўхтатиш борасидаги халқаро ва инсонпарварлик масъулиятларини ҳам эслатишди.

Биз шундай савол бермоқчимиз: Хўш бу уламолар сафарбарлик, жон ва қурол билан жиҳод қилиш ҳақидаги даъватни кимга йўллашмоқда? Бу даъватни Шом тоғутини тийиб қўядиган қурол-аслаҳага эга бўлмаган исломий Умматга йўллашмоқдами? Биз бу уламоларни Сурияда жиҳод қилаётган биринчи сафларда кўряпмизми ёки улар ўз қасрларига ва телеканалларига қайтиб томоша қилиб ва ваъз-насиҳат қилишмоқдами? Нега улар бу даъватни казармаларида ағанаб ётган армияларга йўллашмади?! Қурол-аслаҳалари душманни даф қилиш, бирон босқинчини қайтариш ва ёрдам сўраб фарёд қилган бирон кишини қутқариш учун эмас, аксинча пардаларда намойиш қилиш ва одамларга зарба бериш учун Уммат пулларига сотиб олинган ва занглаб ётган армияларга нега бу даъватни йўллашмади?!

Эй фазилатли уламолар: нега золим кимсаларга берилмоқдасиз, ҳолбуки бу золимлар Суриядаги аҳлимизнинг 2 йилдан кўпроқ вақтдан бери сўйилиб қирғин қилинишини индамай томоша қилиб туришибди-ку? Туркия ва Қатар ҳокимлари уларга миннатдорчилик йўллашга лойиқ бўладиган қандай хизмат кўрсатиб қўйишибди? Куни-кеча сизларнинг каттангиз – қўли мусулмонлар қонига тинимсиз беланаётган куфр давлати Америкага миннатдорчилик билдирди. Унга оппозицияни қуроллантириш ҳақида фикр юритаётганини эълон қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Сизлар Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмай айтишингиз вожиб бўлган ҳақ сўз қаерда қолди? Эрон режими товарларини бойкот қилиш бу режимни жиноятчи Башарни қўллаб-қувватлашдан тийиб қўядими? БМТ бизга масалаларимизни ҳал қилиб берадиган ташкилотми? Умматнинг ҳақиқий душмани ким эканини наҳотки билмасангиз?

Қолаверса президентнинг ташқи ишлар бўйича котиби Холид Қаззоз айтган гаплар Мисрдаги ҳоким режим пешонасига босилган шармандалик тамғаси эмасми ахир? Қаззоз: «Суриядаги жангга қўшилиш мисрликларнинг ўз ихтиёридадир, чунки улар эркин одамлардир, шунинг учун уларни Мисрга қайтганларидан кейин асло суд қилинмайди», деди. Ҳолбуки Қаззоз бундай дейиш ўрнига Шом аҳлига ёрдам бериш учун Миср армиясини ҳаракатга келтиришини эълон қилиши лозим эди, шундай эмасми?! Қаззоз ўзининг бу аҳволи билан: «Жароҳатланган Шомдаги мусулмонлар ор-номуслари ва ҳурматлари ҳақида қайғураётган эй ғаюр ёшлар, сизлар Сурияда жиноятчи Башар қўлида ўлим топиш сари бораверинглар, биз Сурияда юз бераётган ҳодисаларга нисбатан индамай тек ўтираверамиз, асло ҳаракатга келмаймиз. Сизлар қўрқманглар, чунки агар Аллоҳ сизларга нажот бериб соғ-саломат қайтсангиз биз сизларни ҳеч қачон суд қилмаймиз, чунки биз ағдариб ташланган президентдан фарқ қиламиз», демоқда эмасми ахир?!

«Қўзғолон президенти»нинг Миср халқига йўллаган мурожаати фақат суриялик оилаларга яхшилик қилишни тавсия этиш мазмунидаги сўздангина иборат бўлгани шармандалик эмасми ахир? Агар Сурия халқи президент айтганидек кечаю-кундуз ёрдам сўраб фарёд қилаётган бўлса бу президент Сурия халқига шаҳидлар ва ярадорлар сонини санашдан бошқа нима ёрдам кўрсатди?! Сурияда бўлаётган қирғин, мажбуран кўчиб кетиш ва вайронликка тўла 2 йилдан кўпроқ вақт ўтгандан кейингина бугун президент бу ерда Сурия элчихонаси борлигини, уни ёпиб ташлаш ва элчини чиқариб юбориш зарурлигини эслаб қолди! Ахир 2 йилдан озроқ вақт олдин Сурия режимига элчи юборган шу президентнинг ўзи эмасми?! Ҳолбуки қирғин ва вайронлик ўша-ўша эди!

Эй «қўзғолончи» президент, сенга рухсат берилган ва сен кўрадиган энг сўнгги чора мана шуми, яъни халқаро Хавфсизлик кенгаши орқали Сурия ҳаво бўшлиғида самолётлар учишини тақиқлашни кучга киритишни талаб қилишми? Эй президент, Шомдаги аҳлимизни қутқариш йирик давлатлар фитналарини амалга ошириш учун Хавфсизлик Кенгашида тиланчилик қилиш ва ҳалок бўлганлар устида йиғи-сиғи қилиш билан эмас, у ердаги мусулмонларнинг ор-номусини ва қонларини ҳимоя қилиш учун Канона армиясини юбориш билан бўлади! Сен ўзингни Америка миниб юрадиган уловга айлантириб олмагин, акс ҳолда дунё ва охиратда зиён кўрасан!

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                             [Нисо 75]

Шариф Зойид

Ҳизбут Таҳрирнинг

Мисрдаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here