Кимлигидан дарак бермоқда?!

689
0

123

Кейинги пайтларда диний мотивлар бўйича айбланиб Ўзбекистон қамоқҳоналарида ўтирган диндорларнинг яқинларига уларни бориб кўриш ёки озиқ овқат жўнатиш оғир муаммога айланиб бормоқда.

www.hizb-uzbekistan.info  сайтидан олинган хабарга кўра, Тошкент вилоятидаги “Товоқсой” жазони ўташ муассасига яқинларини кўргани борган муслима аёллар, қамоқхона мутасаддилари тарафидан рўмолини ечишга мажбурламоқда. Агар ўша мазлума аёллар рўмолларини ечмасалар, қамоқхона нозирлари у аёлларни қамоқдаги эрининг ёки яқинларининг олдига киритишмайди. Бу ҳам етмагандек,  “159”-модда билан сенга ҳам жиноий иш қўзғаймиз” деб қўрқитишиб, беш-ўн чоғли ҳарбий ва ички ишлар ходимлари унинг ёлғиз ўзини ўша ердаги хоналардан бирига олиб киришиб масҳаралашмоқда, Муслима аёлларни иззат-нафсониятини топталашмоқда.

Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 79 яшар Вазира Алимованинг  Озодликка айтишича, унинг “Хизб ут-Таҳрир”га аъзоликда айбланиб 15 йилга қамалган ва жазо муддатини Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида ўтаётган ўғли Исроил Алимовга юборган озиқ-овқат жўнатмалари  ортга қайтмоқда.

“Жўнатган передачаларим 3 марта қайтиб келди. Вақтидан олдин келган, дейишаяпти. Мен учинчи ойда жўнатганман. 3 ойнинг ичида битта узоқ муддатли, битта қисқа муддатли посилка, битта бандероль жўнатишга ҳақим бор.”, дейди Вазира опа.

Негадир ҳар йили рамазон яқинлашганда Ўзбекистон қамоқҳоналаридаги зулмлар сезиларли даражада кучайтирилади. Бундай ишлар сизнингча, Президент Каримов ва унинг гумашталарининг кимлигидан дарак беради?!

1 COMMENT

  1. Alloh mazlumlarga sabr va matonat bersin,shu mazlumlar haqqi uz nusratini bersin va bizni ham uz nusratiga loyiq qilsin ,qasos olishlikni bizga miyasar qilsin,amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here