Мурсий Обама билан гаплашиб олди

632
0

01

Миср президенти Муҳаммад Мурсий телефон оркали Америка президенти Барак Обама билан Мисрда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гаплашиб олди. Шунингдек Қўшма шататлар бош штаб бошқармаси раиси Генерал Мартин Демпси Мисрлик ҳамкасби генерал майёр Сидқий Субҳий билан телефон мулоқот ўтказди.

Президент идораси ўзининг фейсбок тармоғида ёзишича, Мурсий Обама билан телефон суҳбати чоғида Миср тинч йўл билан қадам-бақадам демократия сари илгарилаб бораётганини билдирган.

Мурсийнинг бу ҳаракатглари зое кетмади. Миср президенти идорасига кўра, АҚШ президенти Обама Мурсийга миннатдорчилик билдирган, яъни рози бўлган.

АҚШ идораси қонуний йўл билан сайланган Миср етакчилиги билан ҳамкорлик қилишни ва Мисрда демократик ўзгаришларни қўллаб қувватлашини билдирди. Айни пайтда Мурсий қонун устига қурилган демократик ўзгаришлар сари қадам-бақадам боришда ўз ролини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Америка ташқи ишлар вазирлигининг нотиғи Патрик Вентрелл “демократик йўл билан сайланган президент Мурсий Вашингтон назорати остида”, деди.

Мисрда кечаётган ҳодисалар АҚШ идораси томонидан кузатиб турилганлигини ҳамда барча генераллар ва қуролли кучлар билан доимий алоқада эканлигини қўшимча қилди у.

Америка мудофаъа вазирлиги номидан гапирувчи Жорж Лейтл масалани сиёсий ҳал қилиш учун  Миср қуролли кучлари томонидан берилган 48 соат муҳлатни ўрганиб чиқаётганини эълон қилди. “Келгуси 48 соат ичида бўладиган ишни олдиндан айтишнинг иложи йўқ”, деди у.

Миср армияси қўмондони душанба куни ҳукумат тарафдорлари ва аксил ҳукумат намойишлари ишктирокчиларига ултиматум эълон қилиб, 48 соат ичида ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилиш кераклиги, акс ҳолда чоралар кўрилишидан огоҳлантирган эди. Муҳаммад Мурсий эса мамлакат Мудофаъа вазирлиги тарафидан қўйилган ултиматумни рад этган эди. Ултиматумнинг муҳлати бугун тугайди.

Айни пайтда чоршанба куни, яъни бугуннинг ўзида Мурсий тарафдорлари ва қарши тараф ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 16 киши ҳаётдан кўз юмганлиги ва 200 киши жароҳат олганлиги хабар қилинмоқда.

Туркистон:

Мурсий Ғарб оламига кўппакдек хизмат қилди. Лекин бу харакатлари бари бир уларнинг ишончини тўла қозонишига олиб бормади.

Юқорида у илгаридан тилида айтиб келаётган Ислом, дилидан чиққан эмаслигига, у бошқарувда тўла куфрни қўллаши ва улар томонидан ўзига ўзларининг бир қисми сифатида қарашга чақирди.

Исломни даъво қилаётган “ихвон муслим” жамоаси албатта буни қўлласа, уни таркибидаги охирги холис мусулмонларнинг холи нима кечаркин. Бу сиёсий ўйин деб Мурсийни тўла қўллаб келаётган шайх ва имомлар бу харакатларга (яъни очиқ куфрга далолат қилувчи баёнотларга) қандай изоҳ берар экан.

Албатта у ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бошқарувда қолишни кўзлайди. Обаманинг ишонч билан гапириши, ҳарбийлар тўла унинг назоратида эканлигидан дарак беради. Чунки хозирги вазиятни икки томоннинг бирига суриб юбориш ҳарбийларнинг қўлида қолмоқда.

Обама Мурсийни олиб қолиб, илмонийлар бошқараётган намоишга қарши боришни, Мурсийни қувиб юбориб, уни Ислом оламида қаҳрамон бўлиб қолишидан қулайроқ деб билиши мумкин. Негаки минтақада илмоний мафкура деярли мағлуб бўлган. Ислом мафкураси тоборо ўникиб ва ўз ўрни сари тезлик билан кўтарилиб бормоқда. Афсус бу холатни Обама кўра олдию Мурсийнинг хаёли фақат бошқарувга қаратилиб кўзлари кўр бўлиб қолибди.

Акс холда у шундай кувватни, сасиб бораётган ва келажагидан хатто кофирларнинг ўзлари ҳам умидларини узиб бораётган системани танлармиди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here