Сурия низоси бошлангандан буён биринчи маротаба турк армияси бўлинмалари чегераларни босиб ўтиб, шу мамлакат ҳудудига кириб келди.
Dampress берган маълумотга кўра, турк бўлинмалари Алеппо вилоятига бостириб кириб, курдларнинг Африн шахри ёнидаги Мулло Ҳалил қишлоғини эгаллаб олган.
Турклар замбаракларини ҳужумкор позицияларга жойлаштириб, блок-постлар ўрната бошлаганлар, бироқ курд милициясининг Аҳолини Ҳимоя қилиш Бўлинмалари (YPG) тарафидан қилинган шиддатли ҳужумига дош беролмай, ҳудудни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганлар.
Белгилаб кетишлик керакки, ўтган ой мобайнида Африн шахри атрофларида вақти-вақти билан Сурия Озод Армияси билан курдлар ўртасида тўқнашувлар рўй бериб турди. Курдлар Алеппо вилоятидаги шиялар шахарлари ва қишлоқларининг қамал қилинишлигига қарши, шу нарса улар ва қўзғолончилар ўртасидаги доимий кескинликка сабаб бўлиб келмоқда.