Сени тақдирлашларини хоҳлайсанми? Мусулмонларга уруш оч

0
565

БМТнинг фан, маориф ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Франция президенти Француа Оландни халқаро “Тинчлик мукофоти” билан тақдирлади. Бу шарафга у, катта қурбонлар олиб келган уруш билан Малига бостириб киришлиги асносида эришди. Маросимда хозир бўлган африкалик етакчилар, шу жумладан Мали президенти Диокунду Траоре, Африка халқини, хусусан мусулмонларни, қирғин қилишликда кўрсатган жонбозликлари учун Оландга миннатдорчилик билдирдилар. Бу жонбозликлари эвазига у олтин медал, тинчлик дипломи ва 150 минг мукофот доллари билан тақдирланди. Расман бу нарсани ҳужжатда “Франциянинг Африка халқларига нисбатан кўрсатган бирдамлиги учун” деб ифодалашди.

Охирги вақтларда мусулмонларга нисбатан тажоввузкор урушлар ташаббусчиларини турли мукофотлар билан тақдирлаш уруфга, керак бўлса, қоидага айланиб бормоқда. Ўтган йили Барак Обама минглаган мусулмонлар қонини тўкишликда кўрсатган хизматлари учун бош “тинчликпарвар” номига мушарраф бўлган эди. Бу йил эса – Оланд.

NO COMMENTS