Қирғизистон медиа бўлимидан

547
0

Gerb9-300x226

Бисмиллахир рохманир рохим.

Қирғизистондаги пайдо бўлиб бораётган вазият,  Марказий Осиё муаммоларига чамбарчас боғлиқ эканлиги, хатто Қирғиз ҳукумати ҳам англаб етадиган даражада ойдинлашиб боряпти.

Лекин Қирғизистон бу вазиятдан чиқишда, катта бақувват давлатларнинг йўлини тутишга қарор қилди. У келиб чиқаётган барча муаммоларда Ислом ва мусулмонларни айблаб, шунинг билан хақиқатда вазиятни кескинлаштираётган катта давлатларни рози қилмоқчи бўлди.

Бу йўлда хавфсизлик қўмитаси мажлис ўтказиб, бир неча йўналишлар бўйлаб харакатланишга келишиб олишди. Асосий йўналиш, Ҳизбут таҳрир ва уни халқ бағридан ажратиб олиш муаммосига қаратилган.

Барча идиолог ва сиёсий аналитиклар шу мақсадни рўёбга чиқаришга йўналтирилди. Эътибор берган бўлсанглар, охирги матбуот янгиликлари шу йўналиш бўйлаб анча жадаллашди.

Шамиль Атахановни “Ҳизбут таҳрирнинг Қирғизистонда 20000 дан ортиқ тарафдорлари бор деган баёнотидан бошланган бу харакат, бир неча министр ва Маликов сингари сохта исломий аналитикларни харакатга келтирди. Улар нафақат Ҳизбут таҳрир хақида, балки Ислом динини тушуниш ва амал қилишда жуда ҳам ожиз эканликларига қарамай, Ҳизбни Исломда тутган ўрни хақида фатво беришгача бориб етишди.

Охирги вақтларда, юқоридаги информациялик ҳужумлар ортидан, бир неча ҳизб аъзолари хибсга олина бошлангани хақидаги хабарлар кела бошлади. Маликов дегани хатто Ҳизбут таҳрир Қумтор муожаросида асосий ролни ўйнади дейишгача бориб етди. Бу фикр асосий элита томонидан тўла қўлловга олинмаган бўлса ҳам, бир неча давлат арбоблари томонидан илгари сурилди.

Лекин бу йўналишдаги баёнотлар, ҳизбнинг қуввати давлатни пароканда қилиб юбориши мумкинлигига далолат қилишини ва бу илгари Ўзбекистонда давлат билан Ҳизбут таҳрир ўртасидаги курашнинг оқибатларини такрорлашидан огоҳлантириб тўҳтатиб қўйилди. Каримовнинг режими, Ҳизбут таҳрир билан олиб борган курашда нафақат мағлубиятга учради, балки бутун дунёда Ислом ва мусулмонларни уйғонишини бир неча ўн йиллар илгари суриб юборди.

Яна шу йўлни тутганлардан бири АҚШнинг 11 сентябр воқеасидан кейин, Ислом ва мусулмонларга очган уриши бўлди. Бугунги Қирғизистоннинг бошига тушиб турган муаммоларнинг сабабчиси ҳам ана шу АҚШнинг гўнгини тозалаш оқибатларига бориб тақалади. Бу ҳам хозирги дунёнинг бошига тушиб турган энг катта балоларга асос бўлиб турибди. АҚШнинг шу харакатлари ҳам Ислом ва мусулмонлар уйғонишини бир неча ўн йилларга илгарилатди.

Қирғизистонни ўйлантириши лозим бўлган воқеълик, Яқин Шарқдаги ходисалар. У ерда исломий ёки бошқа мусулмонларнинг қаршилик харакатлари кескинлаша бориб, охири қуролли тўқнашувларга етиб борди. Бунинг сабабчилари ҳам, хозирда Қирғиз ҳукуматини Ислом ва мусулмонларга қарши боришга мажбурлаётган катта куфр давлатлари эди. Кейинчалик улар ўзларига шунчалар малайлик қилган етакчилардан, бирин кетин юз ўгиришганларига гувоҳ бўлмадикми?

Қирғизистоннинг танлаган хозирги стротегияси, яъни куфр катта давлатларининг бизларнинг устиларимизга нажосатлар тўкаётганини вақтинча яшириши мумкин, лекин ухлаётган Ислом умматини ўйғотиб юбориши аниқ.

Қирғиз ҳукумати учун энг хатарлиси, буларда Исломдан мағлуб бўлган АҚШнинг армияси ва Ўзбекистоннинг режими ҳам йўқ эканлигида. Бу иккаласи ҳам шунчалик қувватлари билан хали мағлубият аламли азобини тотганлари йўқ. Қаддофий ёки Муборак сингари. Лекин албатта тотишлари бор бир кун. Қирғиз ҳукуматини эса, таҳминимизча шу йўналишида аламли аъзоб уларни узоқ куттирмайди. Негаки минтақага қизиқаётган катта давлатларнинг бири бўлмаса бошқаси шу ишдан манфаътдор бўлиши аниқ бўлиб турибди.

Қирғиз ҳукуматига маслахатимиз, мусулмонларга қарши харакатланиб куфр манфаътларини ҳимоя қилишдан Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳеч бўлмаганда Ислом ва мусулмонлар устида бўҳтонлар уюштиришдан ўзингларни тийинглар. Чунки бу ишларнинг оқибатлари, сизлар қўрқаётган катта давлатлар томонидан келадиган балолардан анча ёмонроқ эканлиги аниқ. Жамият ичида улар шу йўналишларда жуда катта таёргарликлар олиб боришаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Сизларни шу харакатларингиз, уларнинг мақсадлари йўлида жуда қўл келади

Мусулмонларга эса сабр қилишни ва устиларида бораётган зулмларга қарши кураш олиб борар экан, бу зулмлар ким томонидан ва қай тартибда бораётганини сайтимиз адресига батафсил ёзиб юборишингларни маслахат берамиз. Бўлаётган яхши ёки ёмон ишларнинг барчаси яқинда тарихга айланади инша Аллоҳ. Ҳар бир иш жазосиз ёки мукофотсиз қолмаслиги лозим. Лекин ҳар бир ишнинг бажариши вожиб бўлган ўз эгаси бўлганидек, бу ишнинг шаръий эгаси Халифа бўлиб, биз ўша кун келгунича ҳар бир одамнинг картатекасини тўғри тўлдириб боришдан масъулмиз.

Абу Али:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here